Бизнес

Токиодаги Бизнес-Форумда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда йирик япон компанияси ўртасида инвестициялар соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Токиодаги Бизнес-Форумда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда йирик япон компанияси ўртасида инвестициялар соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

“Ўзатом” раҳбари, Ўзбекистон Энергетика вазири биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов раислигида ўтказилган сессия йиғилишида имзоланган Меморандумга вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов ҳамда HANWA компанияси фахрий президенти Шужи Кита имзо чекдилар.


Наманган вилояти делегацияси Токиодаги Ўзбекистон-Япония Бизнес Форумида иштирок этмоқда

Наманган вилояти делегацияси Токиодаги Ўзбекистон-Япония Бизнес Форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Япония Ташқи савдо ташкилоти (JETRO) ҳамкорлигида ташкил этилган Форумини Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов очиб берди. Умрзақов ўз сўзида иқтисодий соҳада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг инвестицион муҳитга қилган ижобий таъсири ҳақида тўхталиб, мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичига ўтиш учун етарли шарт-шароитлар шаклланганини қайд этди.


"Balcom" компанияси Наманганда япон мактаби билан бирга, япон ресторани ҳамда шоппинг-молл ҳам очадиган бўлди

Йиллик айланмаси 600 млн. доллардан ортиқ маблағни ташкил этувчи “Balcom” компанияси Япониянинг жадал тараққий топаётган етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Компания енгил автомобиль ҳамда кўчмас мулк савдоси, ресторан бизнеси, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. “Balcom” шунингдек, BMW ҳамда Harley Davidson каби бренд компанияларнинг Япониядаги расмий дилери ҳисобланади. 


Етакчи япон компаниялари Наманган қишлоқ хўжалигига сармоя киритади

Етакчи япон компаниялари Наманган қишлоқ хўжалигига сармоя киритади

Делегация раҳбари Окибжон Инамов бундай замонавий ускуналар вилоят ишлаб чиқарувчилари учун зарурлигини таъкидлади. Наманганда ҳамкорликда хорижий корхона ташкил этиш ҳамда компания ускуналарини янги ташкил этилган қўшма корхона балансига инвестиция тарзида киритиб, корхона томонидан Япония давлатининг қатъий талабларига мос тарзда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, унинг экспортини йўлга қўйиш таклифи берилди.


"Rotobo" компанияси Наманганга япон инвестицияларини жалб этишда кўмаклашади

 “Rotobo” компанияси 16 декабрда Токиода ўтказиладиган халқаро бизнес-форумга вилоят делегациясини таклиф этди.  Масуми Хара Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик истагидаги компаниялар ҳақида маълумотлар тақдим қилди. Музокаралар якунида истиқболдаги режалар белгилаб олинди.


Forbes журнали энди Ўзбекистонда ҳам чиқарилади

Forbes журнали энди Ўзбекистонда ҳам чиқарилади

Журналнинг биринчи сонини нашр этиш келгуси йилнинг март ойига мўлжалланмоқда. Ўзбекистонда ушбу журнални чоп этилиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, мамлакатда бизнес юритиш истиқболли соҳа бўлиб бормоқда


Ҳинд инвесторлар Учқўрғонда замонавий клиника очиб, Косонсойда фармацевтика заводлари қурадилар

Ҳинд инвесторлар Учқўрғонда замонавий клиника очиб, Косонсойда фармацевтика заводлари қурадилар

Айни пайтда биз учта лойиҳа бўйича амалий ишларни бошлаб юборганмиз. Учқўрғоннинг Қайқи қишлоғида бизга замонавий клиника бунёд этиш учун тайёр бино ажратилган. Декабрь ойидан бошлаб бинони мослаштириш ва жиҳозлаш ишларини бошлаймиз.


ОПЕК+ давлатлари нефть қазишни қисқартириш келишувини узайтирдилар

ОПЕК+ давлатлари нефть қазишни қисқартириш келишувини узайтирдилар

Ушбу келишув 2020 йил март ойи охирига қадар амалда бўлади. Вазирнинг фикрича, бу вақт ичида бозорда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Нефть ишлаб чиқарувчи асосий давлатларнинг келишувни узайтиришдан бошқа чоралари йўқ.


Макка ва Мадинада Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов Наманган инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказди

Макка ва Мадинада Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов Наманган инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказди

Намаган шаҳридаги "Соф асал", "Истиқлол дизайн", "Мехмаш" , "UG inshaat", "Барқарор ривож", "Истиқлол жавоҳири" каби корхоналар учрашувда ўз маҳсулотлари экспорти бўйича музокаралар олиб борди. Саудия тадбиркорлари билан ушбу мамлакатга Наманган гуллари экспортини йўлга қўйиш имкониятлари ҳам муҳокама қилди.


Свердловскнинг Сысерть шаҳрида Наманган Савдо уйи очилади

Свердловскнинг Сысерть шаҳрида Наманган Савдо уйи очилади

Жумладан, туманда фаолият юритаётган “Идеал соф саноат” ХК билан ООО “Торговая сеть” компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича экспорт келишуви, Уйчидаги “Коробо” МЧЖ билан ООО “UZURALIMPEX” компанияси ўртасида инвестицион келишув имзоланди.


Свердловск делегацияси Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди

Свердловск делегацияси Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди

Кўргазма билан танишиш жараёни икки вилоят ишбилармон доиралари вакилларининг B2B форматдаги учрашувлари билан давом этди.


"Асакабанк" Фарғона водийсидаги илк инновацион банк хизматлар марказини Чортоқда очди

Марказда туну кун ишловчи 24/7 шаҳобчаси очилиб, барча турдаги пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи - замон талабларига мос банкоматлар ўрнатилди. Яъни марказ яқинда жорий этилган, ҳар жиҳатдан қулай ва кўп функцияли “Хумо” ҳамда “UzCard”, “MasterCard”, “Maestro”, “VISA карталарини қабул қилувчи банкоматлар билан таъминланди.


Япониялик инвестор Наманганда хусусий мактаб очади

Япониялик инвестор Наманганда хусусий мактаб очади

Бир ярим гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилаётган ушбу мактаб халқаро стандартлардаги таълимга асосланган тарзда фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Бу замонавий таълим муассасаси 525 ўқувчини ўз бағрига олади.


Хитой компанияси Наманганда тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона қуради

Хитой компанияси Наманганда тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона қуради

Хитой Халқ Республикасининг “HengBang Textile” компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик ноёб ишлаб чиқариш корхонаси қуради. Лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу корхонада республикамиздаги текстил корхоналарининг тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқарилади. 


"Al-Ahsar Enterprises" трансмиллий компанияси Наманган вилояти билан ҳамкорлик қилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, 9 ноябрь куни амалий ташриф билан Наманганга ташриф буюрган Покистон Ислом Республикасининг “Al-Ahsar Enterprises” трансмиллий компанияси раҳбари Шайх Насир Адил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.


"Vakkoni" "Hugo Boss" билан ҳамкорликни кенгайтириш учун янги линияни ишга туширади

“Hugo Boss” компанияси ўзига вилоятдаги кўплаб текстил корхоналари орасидан ҳамкор сифатида танлаб олган “Люкс плюс сервис” масъулияти чекланган жамияти бу йўналишда ўз фаолиятини ривожлантириш учун янги ишлаб чиқариш линиясини ҳам ишга тушириши маълум бўлди.


Австрия компанияси Наманганда замонавий гемодиализ маркази ташкил этади

Австрия компанияси Наманганда замонавий гемодиализ маркази ташкил этади

2021 йилда ишга тушиши режалаштирилган Марказда гемодиализ усулида даволаш, диагностика ва лаборатория хизматлари кўрсатилади. Янги гемодиализ марказида тиббиёт ходимлари учун 25 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.


"Тайвань товуқчилик қироли" Наманганда йирик товуқчилик комплекси қурилишини бошлайди

Шарқий Осиёда “Тайвань товуқчилик қироли” сифатида кенг танилган Тэн Сюэкай, Наманган вилоятида йирик паррандачилик комплекси қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу борада Kai Shing Trading Co. Ltd раҳбари бир неча бор Наманган вилоятига ташриф буюрди. Наманган вилоятида МЧЖ шаклидаги “Kai Shing Namangan” хорижий корхонаси рўйхатдан ўтказилди.


Наманган вилоятида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш бошланади

Наманган вилоятида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш бошланади

35 гектар ҳудудда икки босқичда барпо этиладиган ушбу йирик цемент заводи лойиҳасининг умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлиб, лойиҳа тўлалигича хитойлик инвесторлар томонидан молиялаштирилади.


Наманган балиқчилик хўжаликлари Кореяда қатор ҳамкорлик шартномалари имзоладилар

Наманган балиқчилик хўжаликлари Кореяда қатор ҳамкорлик шартномалари имзоладилар

Делегациясининг ташрифи чоғида кореялик ҳамкорлар билан қатор келишув ҳамда шартномалар имзоланди. «Наманган балиқсаноат» МЧЖ билан Корея форель етиштирувчи фермерлар Ассоциацияси ўртасида имзоланган қиймати 1,1 млн. АҚШ долларига тенг ҳамкорлик меморандуми доирасида Наманган вилоятида ёпиқ сув ҳавзаларида форель балиғи етиштириш бўйича келишувга эришилди.


Биз Twitterда