Чортоқдаги янги "Uztex" корхонасида 800 дан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланди

6 январь куни “Uztex group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг Чортоқ филиали фойдаланишга топширилди.
 
 
Тумандаги фойдаланилмай келган, ташландиқ ҳолатдаги собиқ “Зухал” акциядорлик жамияти бино-иншоотлари ўрнида умумий лойиҳа қиймати 50 млрд. сўм бўлган йирик текстил корхонаси бунёд этилди.
“Uztex Chartak” корхонасининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
 
 
“Мазкур корхонада туманнинг коллеж битирувчи қизлари ҳамда ишсиз аёлларнинг 800 нафардан ортиғи иш билан таъминланганлиги туманда истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг қувончига сабаб бўлди десам асло муболаға бўлмайди”, деди вилоят ҳокими.
Ушбу қўшма корхона Чортоқ туманининг кўркига кўрк қўшиб, энг замонавий услубда қуриб битказилди.
Корхонанинг тўлиқ қувват билан ишлаши натижасида 6,0 млн. долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинади.
Шуни таъкидлаш ўринлики, ушбу филиалнинг ишга тушиши 650 нафар илк меҳнат фаолиятини бошлаётган чортоқлик ёшларнинг доимий иш ўрнига эга бўлишига замин яратди.

Биз Twitterда