Чустда маҳаллий инвестор қиймати 20 миллион долларлик цемент заводи қуришни бошлади

Чуст туманининг “Зарафшон” массивида маҳаллий инвестор маблағлари ҳисобига қурилиши кўзда тутилган цемент заводининг тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
“Factory cement” МЧЖ томонидан қурилиши бошланган, лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу завод 6,3 гектар майдонда қад ростлайди. 
 
 
200 та иш ўрни яратиши кўзда тутилган цемет заводининг йиллик қуввати 300 минг тоннага тенг бўлади. Хитойнинг “Henan Huohang” маркали замонавий технологиялари билан жиҳозланадиган янги завод 2020 йил охирида ишга тушиши режалаштирилмоқда.
 

Биз Twitterда