Бу бизга керакми? – АҚШ, Ўзбекистондан ўз ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилган афғонларга бошпана беришни сўрамоқда

 
Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётган Байден ҳукумати, Афғонистондаги ҳарбий операциялар йилларида ўз ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилиб келган 9 минг нафар афғонистонликка вақтинча бошпана беришни сўраб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга мурожаат қилди. Бу ҳақда Блумберг хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан тўла олиб чиқиб кетгунга қадар, яъни жорий йил 11 сентябрга қадар ушбу афғонларни “Толибон” қасосидан ҳимоя қилиш учун бошқа мамлакатларга жойлаб турмоқчи. Бироқ энг аҳамиятли жойи шундаки, уларга Америка визаси бериш бермаслик масаласи ҳали очиқ қолмоқда.
Агар АҚШнинг бу мурожаатига розилик бериладиган бўлса, шундай ҳолат юзага келиши мумкинки, ушбу афғонлар вақтинча бошпана бериш шарти билан келиб жойлашгач, эртага Америка виза бермасдан, улар доимий қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Ўз мамлакатига қайтса, ҳаёти таҳликада дейилади, бошқа мамлакат уларни қабул қилмаслиги мумкин. Ва мингларча урушдан чиққан ва ҳарбий масалада америкаликлар билан ҳамтовоқ бўлганлар Ўзбекистон ичида ўрнашиб қолиши хавфи бор. Бу бизга керакми? Бу риторик саволга жавоб беришга ҳам ҳожат йўқдай....

Биз Twitterда