Наманган давлат университетида тиббиёт факультети очилди


 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган давлат университетида Тиббиёт факультетини ташкил этиш топшириғи берилганди.
Наманган давлат университетига 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича даволаш иши ва педиатрия иши йўналишларига 25 тадан жами 50 та ўрин ажратилди ва талабалар қабул қилинди.  
 
 
Олийгоҳда тиббиёт факультетини ташкил этиш учун алоҳида бино, маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари учун замонавий жиҳозланган хоналар, адабиётлар тайёрланиб, ўқув меъёрий ҳужжатлар, янги ўқув йили юкламалари шакллантирилди.

Биз Twitterда