Туркия ташқи ишлар вазири Чавушоғлу эртага Фарғонага келади

 
15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келаётган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўз сафарини Фарғонадан бошлайди. Бу ҳақда Vodiymedia’нинг расмий манбалари хабар берди.
Чавушоғлу 14 июнь куни Истанбулдан Фарғонага учиб келади. Кун давомида Туркия ташқи ишлар вазири Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Қўштепа туманидаги қовунчилик далалари, Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади.
Шу куни кечқурун Мевлют Чавушоғлу Фарғонага ташрифини якунлаб, халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетади.

Биз Twitterда