Наманганда замонавий жиҳозларга эга "Ёшлар медиа маркази" ташкил этилади

2020 йилдан бошлаб Наманган вилоятида ҳаётга тадбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастур медиа маконда ёшлар ўрнини кучайтириш борасида ҳам қатор тадбирларни кўзда тутган.
 
 
Унга биноан, Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” қошида замонавий аппаратуралар билан жиҳозланган “Ёшлар медиа маркази”ташкил этилади.
Наманган вилоят телевидениесида ҳар ҳафтада бир марта 2 соатлик “Ёшлар соати” дастури ташкилланади. Бунинг 1 соати вилоятда ёшлар томонидан амалга оширилаётган ишлардаги мавжуд муаммолар ёритилади, қолган 1 соати вилоят ва шаҳар туманлар ҳокимлари ҳамда масъул раҳбарлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилади.

Биз Twitterда