108 миллион долларлик инвестицион келишув: Наманганда M600 маркали цемент ишлаб чиқарилади

Хитойнинг “Xingda Group” компанияси Чуст туманида йиллик 1 миллион 300 минг тонна M600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш ҳажмига эга йирик ишлаб чиқариш корхонаси қурадиган бўлди. Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Хитойнинг “Xingda Group” ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан қиймати 108 миллион АҚШ доллари бўлган инвестицион келишув имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, хитойлик инвестор Ши Кай Лонг ҳамда маҳаллий ҳамкор Гулбаҳор Абдуллаева томонидан имзоланган инвестицион келишувга асосан, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан барпо этиладиган янги корхонанинг ишга тушиши 2021 йилнинг июнь ойига мўлжалланган.
180 янги иш ўрни яратиши кўзда тутилган корхонанинг тўла қувватда ишга тушиши Фарғона водийси бозорининг юқори сифатли маҳсулотга бўлган талабини тўла қондиради ҳамда йиллик ҳажми 50 миллион долларгача бўлган бўлган импортнинг ўрнини тўлдиради.

Биз Twitterда