Наманганда устав фонди 425 миллиард сўм бўлган йирик паррандачилик қўшма корхонаси рўйхатдан ўтказилди

4 январь куни Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказида Швейцариянинг KAPRI HOLDING & CONSULTING AG корпорацияси ҳамда “GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ ҳамкорлигидаги паррандачиликка ихтисослашган “EXPRESS CHICKEN” масъулияти чекланган жамияти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Мазкур қўшма корхона вилоятда паррандачилик соҳасини ривожлантиришга ҳиссаси қўшиши кўзда тутилган. МЧЖнинг устав фонди 425 миллиард сўмни ташкил этади. 
Мазкур йирик лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов ҳамда KAPRI HOLDING & CONSULTING AG корпорациясининг Ўзбекистондаги расмий вакили доктор Халил Ал-Халафнинг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилмоқда.
Келгусида банд бўлмаган аҳоли вакилларини иш билан таъминлашни назарда тутаётган қўшма корхона, тайёр маҳсулотни ички бозорда сотиш, кейинчалик эса чет давлатга экспортга йўлга қўйишни мақсад қилган.

Биз Twitterда