"Vakkoni"да Янги йил шодиёнаси

Янги йил тантаналари юртимиз бўйлаб катта шодиёналар билан давом этмоқда. Наманган шаҳрида жойлашган, “Vakkoni” бренди остида ишлаб чиқараётган либослари билан дунёга танилган “Люкс Плюс Сервис” МЧЖ корхонасида ҳам янги йил байрам тадбирлари ўзгача хурсандчилик билан нишонланди.
 
 
Байрам тантаналарида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов ҳам иштирок этди ва корхона ишчи-ходимларини Янги йил билан табриклади.
 
 
Аюбхон Камалов ва “Люкс Плюс Сервис” МЧЖ раҳбари Неъматжон Фатхиддинов йил давомида жонбозлик кўрсатган корхона ходимларига фахрий ёрлиқлар ва байрам совғалари топширдилар.

Биз Twitterда