Жамият

Наманганлик Ғофур Жамолов Ортиқхўжаевга ўринбосар этиб тайинланди

Наманганлик Ғофур Жамолов Ортиқхўжаевга ўринбосар этиб тайинланди

1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган, мутахассислиги иқтисодчи-менежер. 1997 йилда Наманган саноат технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 


Миллий тилни йўқотмак — миллат руҳини йўқотмакдир

Миллий тилни йўқотмак — миллат руҳини йўқотмакдир

Миллий тилимизнинг софлигини сақлаш, уни авлодларимизга бус-бутунлигича етказиб бериш, қадимий ва ардоқли мерос сифатида асраб-авайлаш нафақат аждодлар балки, авлодлар олдидаги бурчимиздир. Зеро, миллий тилни йўқотмак — миллат руҳини йўқотмакдир!


Самарқанд вилоятида

Самарқанд вилоятида "блогер" 4 йилга қамалди

Мазкур фуқаро, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси иккинчи қисми а-банди билан айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


"Икки жаҳон қуёши – Увайс Қараний" китоби чоп этилди

Абдуллатиф Аллоқулов ва Жамолиддин Каримов муаллифлигида “Vodiy Media” нашриётида чоп этилган ушбу китоб, китобхонларда Увайс Қараний ҳақида илмий тасаввурнинг шаклланишига, ибрат намунаси ўлароқ унинг ота-онага ҳурмат, Ватанга муҳаббат, илмга чанқоқлик, ростгўйлик, ҳалоллик, камтарлик ва бошқа кўплаб асл инсоний фазилатлари билан ўзларини комил инсон сифатида такомиллаштиришларига яқиндан ёрдам беради.


Норин кўприги қачон очилиши маълум бўлди

Норин кўприги қачон очилиши маълум бўлди

Норин туманини вилоят маркази билан боғлаб турувчи мазкур кўприк жорий йилнинг 22 апрелидан бошлаб янгидан қурилаётганлиги ҳисобига туман аҳолиси Андижон вилояти орқали Наманган шаҳрига қатнаётган ва бу ҳолат аҳоли учун  қийинчиликлар туғдираётган эди.


16-21 ноябрда Фарғона водийси дастурчилари марафони бўлиб ўтади

16-21 ноябрда Фарғона водийси дастурчилари марафони бўлиб ўтади

Хакатонда қатнашиш учун жамоа йиғинг (максимум – 4 киши), ҳамда рўйхатдан ўтинг


Наманган вилояти ахборот ва киберхавфсизлик бўйича Республикада биринчи ўринни эгаллади

Наманган вилояти ахборот ва киберхавфсизлик бўйича Республикада биринчи ўринни эгаллади

Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди. Куни кеча 2020 йил III чораги бўйича мониторинг натижалари эълон қилинди. 


Наманган ва Фарғонага янги ҳокимлар тайинланди

Наманган ва Фарғонага янги ҳокимлар тайинланди

Давлат раҳбари фармони билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза   қилиш  қўмитаси раиси лавозимида  ишлаб келган Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 
Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич  Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Ёлғон хабарлар, коронавирус ҳамда Корея яриморолида тинчлик: Бутунжаҳон журналистлари конференциясида долзарб мавзулар муҳокама қилинди

Ёлғон хабарлар, коронавирус ҳамда Корея яриморолида тинчлик: Бутунжаҳон журналистлари конференциясида долзарб мавзулар муҳокама қилинди

2020 йил 14-16 сентябрь кунлари Бутунжаҳон журналистлари конференцияси (World Journalists Conference 2020) бўлиб ўтди.
Корея журналистлари ассоциацияси томонидан дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 95 нафар халқаро журналистлар иштирокида ташкил этилган конференция, коронавирус пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилди.


Ўзбекистондаги илк глобал экотуристик лойиҳа –

Ўзбекистондаги илк глобал экотуристик лойиҳа – "Чодак-Эко ҳудуди" тақдимоти ўтказилди 

 Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида “Чодак-Эко ҳудуди” ташкил этиш масалаларига бағишланган тақдимот ва давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Поп туман ҳокими Аъзамжон Султанов, Ўзбекистон экотуризм жамияти раси Нигора Шомуротова, ижрочи директор Нодирабегим Муҳаммадалиева, вилоят Туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Икрамов,  вилоят Ўрмон хўжаликлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аюбхон Муллабоев, “Чодак-Эко ҳудуди” лойиҳаси ташаббускорларидан Дилшод Тўрахўжаев ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 


2020 йилги Бутунжаҳон журналистлари Конференцияси ўз ишини бошлади

2020 йилги Бутунжаҳон журналистлари Конференцияси ўз ишини бошлади

14 сентябрь куни Бутунжаҳон журналистлари Конференцияси 8-Бутунжаҳон журналистлари конференцияси (World Journalists Conference-2020) ўз ишини бошлади.
Дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 95 нафар халқаро журналистлар иштирокида бўлиб ўтаётган ва Корея журналистлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган конференция, бу йил коронавирус пандемияси сабабли онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда.


Сиз билган ва билмаган Косонсой

Сиз билган ва билмаган Косонсой

Косонсой тарихи ҳақида араб тарихчилари Яъқубий, Истахрий, Ал-Мақсидийлар ноёб маълумотларни ёзиб қолдирганлар. XVI асрда Косонсойда яшаган олим аллома Муҳаммад Маҳмуд ибн Вали ҳам ўз она шаҳри ва бу ерда яшаган фузалолар ҳақида эсдаликлар қолдирган. Рус тарихчи-тадқиқотчиси академик А.Н.Бернштамнинг ёзишича:  “…Аниқроғи, шу вақтдан бошлаб (Сомонийлар ҳукмронлигидан) Фарғонада оммавий равишда Ислом динига кириш бошланади. Фарғона Сомонийлар сулоласининг асосчиси Исмоил ибн Аҳмад Сомонийнинг ватанидир”. Фарғона давлатининг ўша вақтдаги маркази Косон шаҳри бўлганлигини инобатга олсак, Исмоил ибн Аҳмад Сомоний Косон шаҳрида туғилиб камолга етган бўлиши мумкин, деган тахминда асос бор».


Учинчи ренессанс – илм-фан тараққиёти

Учинчи ренессанс – илм-фан тараққиёти

Халқимизнинг улуғвор қудрати буюк ватандошларимиз – алгоритм асосчиси Ал-Хоразмий, қомусий олим Ал-Фарғоний, геодезия ва минералогия фанлари ривожига улкан ҳисса қўшган Абу Райҳон Беруний, Ғарбда Авиценна номи билан танилган Ибн Сино, давлат арбоби ва буюк астроном Мирзо Улуғбек сингари ўнлаб мутафаккирлар, яъни илм-фан асосчилари қилган кашфиёт ва изланишларда намоён бўлиб турибди. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳаким ат-Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд, Алишер Навоий сингари аждодларимиз номи эса нафақат ислом олами, балки жаҳон цивилизацияси тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилган.


Наманган вилоятида Туркия билан туризм соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Наманган вилоятида Туркия билан туризм соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Туркиянинг Сиирт ва Испарта вилоятлари волийларига (ҳокимларига) туризм соҳасида ҳудудлараро тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан юборган таклифи қардош диёрда ижобий қабул қилинди. Яқин кунларда вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ушбу икки вилоят Маданият ва туризм бошқармалари ўртасида бу борадаги алоқаларни кучайтиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.


Туризм қўмитаси департамент бошлиғи Бўстонлиқ ҳокими этиб тайинланди

Туризм қўмитаси департамент бошлиғи Бўстонлиқ ҳокими этиб тайинланди

Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳокимликнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Сессия давомида Ахмедов Жўрабек Илхомович туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди.


"Akhsikent" Фарғона водийсининг ташриф қоғозига айланади

Туризм тараққиётини истар эканмиз, бунинг учун меҳмон ва саёҳлар учун қулай шароитларни муҳайё этишимиз лозим. Бунда юқори даражада хизмат кўрсатувчи замонавий меҳмонхоналарнинг ўрни катта.  


Тоҳиржон Каримов Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Тоҳиржон Каримов Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Тоҳиржон Каримов 1985 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент ислом университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2007 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаган. 2011 йилдан 2016 йилгача вилоят ҳокимлиги умумий бўлимида иш юритувчи вазифасида меҳнат қилган.


Наманган тиббиёти оғир жудоликка учради

Наманган тиббиёти оғир жудоликка учради

Кеча, 2020 йил 19 август куни бешафқат ўлим ушбу шифохонани 23 йилдан бери бош шифокор сифатида бошқарган, вилоят тиббиётига меҳнати синган фидокор инсон, меҳрибон ота ва устоз Убайдулло Абдуллажанович Хожиматовни 68 ёшида орамиздан олиб кетди.


Асаджон Хўжаев АОКА директори этиб тайинланди

Асаджон Хўжаев АОКА директори этиб тайинланди

У 2020 йил январида буён АОКА раҳбарлик қилиб келаётган Дилшод Саиджонов ўрнини эгаллади.
2018 йил ноябридан бу даврга қадар эса ушбу ташкилотга Комилжон Алламжонов раҳбарлик қилган.  Бундан аввал эса Комилжон Исмоилович 2017-2018 йилларда президент матбуот котиб вазифасида ишлаган. У бу лавозимни ўша пайтда АОКА кеча раҳбар этиб тайинланган Асаджон Ходжаевдан қабул қилиб олганди.


МИБ: ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛГАН

МИБ: ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛГАН

2020 йил 22 июль куни Чортоқ туманида яшовчи фуқаро Р.Пўлатов ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат йўллаган. Унда “E-IJRO AUKSION” орқали савдога чиқарилган Чортоқ тумани, Кароскон ШФЙ, Боғ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қурилиш ости майдони 2723.86 кв.метр, фойдали майдони 162.17 кв.метр, 6 хонадан иборат бўлган бино-иншоотни 394.075.836 сўмга сотиб олгани, бироқ шу кунга қадар мазкур мулк олиб берилмаётгани кўрсатиб ўтилган.


Биз Twitterда