Тадбиркорлар билан учрашув

Уйчи туман ҳокимлигида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича вакили иштирокида  тадбиркорлар билан учрашуви  бўлиб ўтди. 
 
 
Ошкора ва самимий мулоқот тарзида кечган мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, ёшлар қатлами билан ишлаш, уларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 
Мутахассислар томонидан тадбиркорликка доир қонунчилигимизга киритилган ўзгартириш ва янгиликлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. 
Билдирилган фикр-мулоҳазалар, тавсиялар, келтирилган муаммоли масалалар жойида ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Биз Twitterда