Спорт

Дунё бокси афсонаси Сероб маҳалласида яшайди

Дунё бокси афсонаси Сероб маҳалласида яшайди

Бугун, Муроджон Ахмадалиев туғилиб вояга етган Чустнинг Сероб маҳалласига Наманган вилояти  ҳокими Хайрулло Бозоров ташриф буюрди. Жамоатчилик вакиллари, мураббий ва спортчилар, Муроджоннинг оила аъзолари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олган вилоят ҳокими ушбу оламшумул ғалаба спортни янада оммалаштиришда ўзига хос ўрин тутишини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муроджон Ахмадалиевга йўллаган табриги ҳамда Муроджон Аҳмадалиевга "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонини бериш бўйича имзоланган Фармони ўқиб эшиттирилди.


Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони, у Григорян ва Чагаевдан ҳам ўтиб кетди

Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони, у Григорян ва Чагаевдан ҳам ўтиб кетди

Ўзбекистонлик боксчилардан Артур Григорян ва Руслан Чагаев жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритганди. Аммо, ўзбек боксчиларидан ҳали ҳеч ким икки йўналишда чемпионлик камарига эга чиқмаганди.


Криштиану Роналду инстаграмда 200 млн. обуначига эга илк инсон бўлди

Криштиану Роналду инстаграмда 200 млн. обуначига эга илк инсон бўлди

Кейинги ўринлар америкалик қўшиқчи Ариана Гранде (173 миллион) ва актёр Дуэйн Жонсон (170 миллион)ларга тегишли.


Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди

Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди

Ҳамюртимиз бугун Осиё теннис федерациясининг (ОТФ) вице-президенти деб эълон қилинди. Тўлаганова ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган эди. Ортда қолган вақт мобайнида юртдошимизнинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди


Абдураимов мураббийлигидаги ўсмирлар терма жамоамиз, халқаро турнирда сўнгги ўринни эгаллади

Абдураимов мураббийлигидаги ўсмирлар терма жамоамиз, халқаро турнирда сўнгги ўринни эгаллади

Азамат Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, Беларусь пойтахти Минскда бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги “Тараққиёт кубоги-2020” (Кубок развития-2020) халқаро турнирида сўнгги, 8-ўринни эгаллади.


Япониянинг

Япониянинг "Ванфоре Кофу" футбол клуби президенти Наманганга ташриф буюрди

“Ванфоре Кофу” клубининг Наманган футболи билан ҳамкорлиги, клубнинг ҳомийлари ҳисобланган “Suzuki”, “Citizen”, “NNS”, “Pioneer”, “Daihatsu” каби Япониянинг ўнлаб таниқли йирик компанияларининг Наманган вилоятига бўлган қизиқишини шакллантиришга асос бўлди.


Ўзбекистон олимпиячилари мағлубиятга қарамай кейинги босқичга чиқишди

Ўзбекистон олимпиячилари мағлубиятга қарамай кейинги босқичга чиқишди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпиячилари сўнгги турда Жанубий Кореяга мағлубиятга учраганларига (1:2) қарамай кейинга босқичга чиқдилар.


Наманганда ҳарбий хизматчилар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Наманганда ҳарбий хизматчилар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Мусобақа ҳарбий хизматчиларнинг бир-бирларини яхшироқ тушуниш ва англаш тажрибаларини ошириш, ўзаро ҳамкорлик ва аҳилликни тарғиб қилиш ва жамоавий бирлашув алоқаларини кучайтириш вазифасини бажарди. 


Пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Наманган биринчилиги ўтказилди

Пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Наманган биринчилиги ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқ отиш тирида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.


Наманганда ҳарбий хизматчилар ўртасида сузиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Наманганда ҳарбий хизматчилар ўртасида сузиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Мусобақада Наманган ва Ғурумсарой гарнизонлари, вилоятдаги ҳарбий қисм ва ҳарбий муассасаларнинг 10 та жамоаси сафида 50 та нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар. Мусобақа очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов иштирок этди. 


Норин туманида ёшлар веломарафони ўтказилди

Норин туманида ёшлар веломарафони ўтказилди

Наманган-Ҳақулобод йўналишида Ўзбекистон кўчаси бўйлаб юзлаб спортчи ва кўнгилли ёшлар иштирокида ташкил этилган Веломарафон кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда ёшлар билан бир қаторда вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, туман ҳокими Дилмурод Қодировлар ҳам иштирок этдилар.


"Маҳаллиада-2020" ва "Afsona music": Наманганда спорт ўйинлари ва санъат фестивали ўтказилади

Бу йил оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида Наманган тажрибаси сифатида Республикада биринчи бор Олимпиада спорт турларини қамраган “Маҳаллиада-2020” спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда.


Ўзбекистон «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати», Миразизбек Мирзахалилов «Йил боксчиси» 

Ўзбекистон «Йилнинг энг яхши бокс мамлакати», Миразизбек Мирзахалилов «Йил боксчиси» 

Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида ўзбекистонлик боксчилар эътирофга сазовор бўлишди. «Йил боксчиси», дея Осиё ва жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов эътироф этилган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.


Хайрулло Бозоров Наманганнинг юлдуз спортчилари билан учрашди

Хайрулло Бозоров Наманганнинг юлдуз спортчилари билан учрашди

Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Рустам Ассакаловга “Malibu” автомобили, мураббийи Равшан Рузуковга “Jentra” автомобили, Карате WKF бўйича Осиё чемпиони, Токио-2020 йўлланмаси даъвогари Баҳринисо Бабаевага “Spark” автомобили совға қилинди. 


Наманганда

Наманганда "Марказий Осиё Олимпия умидлари" ҳафталиги бошланди

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўтказилаётган мазкур ҳафталикда Ўзбекистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг терма жамоалари назарий ва амалий, техник ҳамда жисмоний машғулотларда иштирок этишмоқда.


Наманганда япон футбол мактаби очилади, Япония жамоаси

Наманганда япон футбол мактаби очилади, Япония жамоаси "Навбаҳор" билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Япония J2 League футбол дивизиони етакчи жамоаларидан бири бўлган ҳамда бой ўтмиши билан ажратиб турувчи “Ванфоре Кофу” ҳамда Наманган футболи ўртасида доимий ҳамкорлик ўрнатилади. Япон клуби яқин даврда Наманганда ўз футбол мактабини очади, ушбу мактабнинг энг яхши тарбияланувчилари “Ванфоре Кофу” таркибига қўшилиш имконига эга бўлишади.


Намангандаги улоқ-кўпкарида мингдан ортиқ чавандоз

Намангандаги улоқ-кўпкарида мингдан ортиқ чавандоз

От чопишда фахрийлар ҳам ёшларга намуна бўлдилар. Улоқнинг бош ҳакамлиги вазифасини 70 ёшга бориб қолган тўрақўрғонлик Мурод полвон Мирзаев – “Кашшей” маҳорат билан бажарган бўлса, андижонлик 70 яшар Сулаймон полвон ўзининг “Геркулес” лақабли отида ўртадан улоқ олиб чиқиб, ўз маҳоратини намойиш қилди.


Мадрид халқаро турнири ғолиби Баҳринисо Бобоева Наманганда тантанали кутиб олинди

Мадрид халқаро турнири ғолиби Баҳринисо Бобоева Наманганда тантанали кутиб олинди

Премьер-лига мусобақалари Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Баҳринисо Бобоева шу тариқа олимпиада йўлидаги муҳим балларга эга бўлди.


"Навбаҳор"ни чемпион қилиш орзусидаги Бабаян, аввал Хитой клубида ишлашни лозим топди

Агар Бабаян чинликлар билан 4 йиллик шартнома имзолайдиган бўлса, бу муддат ичида Андрей Канчельскисни ҳам “Навбаҳор” билан тузган битими якунига етади. Ўшанда у орзусини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.


Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади

Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади

Эрматов халқаро фаолиятини 2003 йили бошлаган. У учта Жаҳон Чемпионатида 11та ўйинни бошқарган ва бу борада рекордчи саналади, шунингдек, 5 бор Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинган. Равшан Эрматов 2015 йилда Globe Soccer Awards – "Йилнинг энг яхши ҳаками" номинациясига ҳам эга чиққан.


Биз Twitterда