Дунё бокси афсонаси Сероб маҳалласида яшайди

Бугун дунё спорт оламининг эътибор марказида яна Ўзбекистон, Ўзбек бокси. 2016 йилги Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, Осиё чемпиони, ҳаваскор боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг ушбу ғалабасининг тарихий эканлиги шундаки шу пайтгача профессионал боксдаги қисқа, лекин сермаҳсул фаолияти мобайнида ҳали ҳеч бир боксчи яқин 50 йил оралиғида Леон Спинкс томонидан “аср ғалабаси” номини олган натижани такрорламаган эди.
 
 
Бундан 42 йил муқаддам афсонавий боксчи Муҳаммад Алини Леон рингдан бош эгиб чиқишига эриша олганди. Жанг эса Спинкснинг профессионал боксдаги 8-мусобақаси ва 8-ғалабаси сифатида тарихга кирган эди. Жаҳон профессионал бокс тарихидаги ушбу оламшумул натижани Ўзбекнинг қоракўз ўғлони, Наманганда камолотга эришган Муроджон Аҳмадалиев қайд этди.
 
 
Бугун, Муроджон Ахмадалиев туғилиб вояга етган Чустнинг Сероб маҳалласига Наманган вилояти  ҳокими Хайрулло Бозоров ташриф буюрди. Жамоатчилик вакиллари, мураббий ва спортчилар, Муроджоннинг оила аъзолари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олган вилоят ҳокими ушбу оламшумул ғалаба спортни янада оммалаштиришда ўзига хос ўрин тутишини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муроджон Ахмадалиевга йўллаган табриги ҳамда Муроджон Аҳмадалиевга "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвонини бериш бўйича имзоланган Фармони ўқиб эшиттирилди.
 

Биз Twitterда