Абдураимов мураббийлигидаги ўсмирлар терма жамоамиз, халқаро турнирда сўнгги ўринни эгаллади

 
Азамат Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, Беларусь пойтахти Минскда бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги “Тараққиёт кубоги-2020” (Кубок развития-2020) халқаро турнирида сўнгги, 8-ўринни эгаллади.
Гуруҳ баҳсларида Беларусга 1:4, Бельгияга 1:2, Финляндияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўсмирлар терма жамоаси, еттинчи ўрин учун бўлган баҳсда Исландия ўсмирларига ҳам 1:2 ҳисобида енгилиб, мусобақада сўнгги поғонани банд этишди. Шу ўринда, терма жамоамиз сафига бошқа жамоалардан бир ёш кичик – 16 ёшгача бўлган футболчилар жалб этилганини айтиб ўтиш лозим.
Финалда Тожикистонлик тенгдошларини пенальтилар ҳисобидан мағлуб этган Беларусь ўсмирлар терма жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Биз Twitterда