"Маҳаллиада-2020" ва "Afsona music": Наманганда спорт ўйинлари ва санъат фестивали ўтказилади

6 январь куни ёшлар билан учрашган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 2020 йилдан бошлаб ҳаётга тадбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.
 
 
Унга кўра, Муҳтарам Президентимиз томонларидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар кўлами ҳам бу йилдан янада кенгайтирилади.
Бу йил оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида Наманган тажрибаси сифатида Республикада биринчи бор Олимпиада спорт турларини қамраган “Маҳаллиада-2020” спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда. 
Ҳар йили вилоят ёшлари ўртасида анъанавий мусиқанинг 3 та – мақом, опера, эстрада қўшиқчилик йўналишларида “Afsona music” ёш талантлар очиқ кўрик-танлови ўтказиш йўлга қўйилади. “Афсоналар водийси” боғидаги 2400 кишилик амфитеатр ушбу танловнинг ўтказиш ўрни сифатида белгиланади.

Биз Twitterда