Криштиану Роналду инстаграмда 200 млн. обуначига эга илк инсон бўлди

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги обуначилари сони 200 миллионга етди. Дунёда ҳеч ким ижтимоий тармоқда бунча обуначига эга эмас.
 
 
Инстаграмда мазкур ижтимоий тармоқнинг ўзи ҳам саҳифага эга бўлиб, у ерда обуначилар сони 330 миллиондан ошиқроқ. Роналду 200 миллион обуначига эга биринчи инсон бўлди.
Кейинги ўринлар америкалик қўшиқчи Ариана Гранде (173 миллион) ва актёр Дуэйн Жонсон (170 миллион)ларга тегишли.

Биз Twitterда