Ўзбекистон олимпиячилари мағлубиятга қарамай кейинги босқичга чиқишди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпиячилари сўнгги турда Жанубий Кореяга мағлубиятга учраганларига (1:2) қарамай кейинга босқичга чиқдилар.
 
 
Сўнгги турда чорак финал йўлланмаси учун курашда юртдошларимизга рақобат қилган эронликлар Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этдилар. Лекин бу ҳисоб уларга кейинги босқичга чиқишлари учун етарли бўлмади.
Чорак финалда Ўзбекистон ёшлари D гуруҳи ғолиби билан беллашадилар.

Биз Twitterда