Пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Наманган биринчилиги ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқ отиш тирида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Мусобақа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосан эълон қилинган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида бўлиб ўтди.
 
 
Ёзги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари дастурига киритилган ўқ отиш спорт тури бўйича ўтказилган вилоят биринчилигида жами 162 нафар спортчи иштирок этди. Шулардан 84 нафар ўғил болалар, 78 нафар қиз болалардир.
Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Наманган шаҳар ўқув спорт техника клуби, 2-ўринни вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, 3-ўринни Уйчи тумани ўқув спорт техника клуби жамоалари эгалладилар.
Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
 

Биз Twitterда