Наманганда ҳарбий хизматчилар ўртасида сузиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Океан” сув спорти сар  ойида ҳарбий хизматчилар ўртасида сузиш бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Мусобақада Наманган ва Ғурумсарой гарнизонлари, вилоятдаги ҳарбий қисм ва ҳарбий муассасаларнинг 10 та жамоаси сафида 50 та нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.
 
 
Мусобақа очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов иштирок этди. 
100 метрга сузишда шахсий ҳисобда ва жамоавий ҳисобда сузиш мусобақаларида 1-,2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчиларга ва жамоаларга, шунингдек иккки нафар энг фаол иштирокчига дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
 
 
Мусобақа доирасида ҳарбий оркестрлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ҳам ташкил этилди.

Биз Twitterда