Норин туманида ёшлар веломарафони ўтказилди

Муҳтарам Президентимизнинг 27 декабрь куни Тошкентда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида берилган вазифалар ижроси доирасида Норин тумани ҳудудида 5 та муҳим ташаббус доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ёшлар билан учрашуви олдидан бир қатор туркум тадбирлар ўтказилди. 
 
 
Наманган-Ҳақулобод йўналишида Ўзбекистон кўчаси бўйлаб юзлаб спортчи ва кўнгилли ёшлар иштирокида ташкил этилган Веломарафон кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда ёшлар билан бир қаторда вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, туман ҳокими Дилмурод Қодировлар ҳам иштирок этдилар.
 
 
Тадбирда автомобиллар колоннаси, картингчилар ҳамда мотоциклларнинг иштирок этиши мусобақанинг янада қизғин тус олишига замин яратди. Веломарафон ғолиб ва совриндорларига совғалар тақдим этилди.
 
 
Шунингдек тадбирлар доирасида туман Ёшлар марказида китобхонлик бўйича семинар-тренинг, киберспорт мусобақаси, ёш китобхонлар ўртасида “Ўтган кунлар” асари бўйича танлов ташкил этилди.

Биз Twitterда