Наманганда "Марказий Осиё Олимпия умидлари" ҳафталиги бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод“ спорт саройида стол тенниси бўйича “Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги доирасида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.
 
 
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўтказилаётган мазкур ҳафталикда Ўзбекистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг терма жамоалари назарий ва амалий, техник ҳамда жисмоний машғулотларда иштирок этишмоқда.
 
 
Йиғинда австралиялик мураббий Дмитрий Левенко, эронлик мутахассис Фаражи Реза ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова ёш стол теннисчиларга маҳорат сабоқлари ўтмоқдалар.

Биз Twitterда