Наманганда ҳарбий хизматчилар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида  ҳарбий хизматчилар ўртасида  спорт мусобақалари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Унда вилоят Фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия бошқармалари ва вилоятдаги ҳарбий қисмлар хизматчиларидан ташкил топган еттита жамоа иштирок этди. Ҳар бир жамоада 14 тадан спортчи армрестлинг, тош кўтариш, эстафета, арқон тортиш йўналишлари бўйича куч синашдилар.
 
 
Мусобақа ҳарбий хизматчиларнинг бир-бирларини яхшироқ тушуниш ва англаш тажрибаларини ошириш, ўзаро ҳамкорлик ва аҳилликни тарғиб қилиш ва жамоавий бирлашув алоқаларини кучайтириш вазифасини бажарди. 
 
 
Мусобақада ўз маҳоратини намойиш этиб, ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз Twitterда