Жамият

2019 йилда 1550 нафар ўзбек қизи туркларга турмушга чиққан, 11 нафар йигитимиз турк қизларга уйланган

2019 йилда 1550 нафар ўзбек қизи туркларга турмушга чиққан, 11 нафар йигитимиз турк қизларга уйланган

Маълумотларга кўра, 2019 йилда Туркияда 541424 нафар никоҳ қайд этилган. Булар орасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги никоҳлар ҳам бор. 
Статистикада келтирилишича, 2019 йилда 11 нафар Ўзбек йигитлари турк қизларга уйланган, 1550 нафар ўзбек қизи эса туркларга турмушга чиққан.


Ўктам Барноев бош вазир ўринбосари бўлди. Сўнгги бор бу лавозимда Зоир Мирзаев ишлаганди

Ўктам Барноев бош вазир ўринбосари бўлди. Сўнгги бор бу лавозимда Зоир Мирзаев ишлаганди

Парламент қуйи палатасининг ялпи мажлисида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.


Наманган шаҳри ва Чуст тумани ҳокимлари вилоят депутатларига ҳисоб бердилар

Наманган шаҳри ва Чуст тумани ҳокимлари вилоят депутатларига ҳисоб бердилар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Акмалхўжа Мавлонов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Одил Атаходжаев ва вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиевнинг Наманган вилоятида ишсиз ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тингладилар. Шунингдек, Наманган шаҳри ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ва Чуст тумани ҳокими Баҳодир Охунов ўз ҳудудларида ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳамда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ҳисобот бердилар.


Аброр Алижонов Наманган вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази директори этиб тайинланди

Аброр Алижонов Наманган вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази директори этиб тайинланди

Маълумот ўрнида, Аброр Алижонов 1980 йилда Учқўрғон туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси. У "47-Қўғай" сайлов округидан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати ҳисобланади.


Халқаро тараққиёт жамғармаси Наманган вилоятида ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 54 миллион доллар кредит тақдим этди

Халқаро тараққиёт жамғармаси Наманган вилоятида ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 54 миллион доллар кредит тақдим этди

Ушбу маблағ Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 22 та аҳоли пунктида ва Наманган шаҳрида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасини молиялаштириш учун сарфланади. Лойиҳа доирасида халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган сув таъминоти инфратузилмаси яратилади, бунинг натижасида Наманган вилоятининг 200 мингга яқин аҳолиси тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.


1943 йилда бедарак йўқолган наманганлик аскарнинг хати Хабаровскда топилди

1943 йилда бедарак йўқолган наманганлик аскарнинг хати Хабаровскда топилди

Хабаровскда ўзбекистонлик ҳарбийнинг хатлари топилди. У 1943 йилда бедарак йўқолган. Хатлар Ракитный қишлоғида топилди. Ўзбекистонлик ҳарбий Игорь Асташин онасига хат ёзган. Архивларни ўрганиш жараёнида Асташин 1943 йилда йўқолгани маълум бўлди. Ўша пайтда у 20 ёшда бўлган.


Президент тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш бўйича топшириқлар берди

Президент тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш бўйича топшириқлар берди

Эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этиб, дарс ва амалиётни замон талаблари асосида ўтиш зарурлиги таъкидланди.
Жойлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари бюрократик тузилма бўлиб қолгани, ҳудудий даражада касалликларни таҳлил қилиш бўйича тизимли ишлар йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари айни пайтда марказий шифохона бош шифокори бўлгани сабабли вақти ва маблағнинг асосий қисмини касалликларни даволашга сарфламоқда.


Улуғбек Шерматов Наманган вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Улуғбек Шерматов Наманган вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг 2020 йил 19 февралдаги 92-сонли қарори билан, Шерматов Улуғбек Кутбитдинович вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда. 


Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган собиқ бош прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.


Телеграм каналларнинг куни битдими? Ёҳуд рақобатда ҳалол бўлайлик

Телеграм каналларнинг куни битдими? Ёҳуд рақобатда ҳалол бўлайлик

Сўнгги икки-уч йил ичида ижтимоий оламда телеграм каналларининг таъсир даражаси ортиб кетди. Уларнинг обуначилари сони ҳам кескин равишда кўпайиб, юз минглаб, ярим миллионлаб аъзога эга каналлар пайдо бўлди. Тарқатаётган маълумотлар савияси эса ҳаминқадарлари ҳам бисёр. Фаолияти асосини реклама ташкил этгани учун канал маъмурларига аъзолар сони муҳим аҳамиятга эга. Лекин бу йўлда улар ҳалолликни ўзларига раво кўрмадилар. Турли ботлардан фойдаланган ҳолда аъзолар сонини сунъий равишда кўпайтирдилар. Мисол учун 500 минг аъзога эга каналнинг ҳақиқий аъзосида юз, нари борса юз эллик мингдан ўтмайди.


Хоразм Ҳудудлараро ҳамкорлик форумига мезбон. Унда  Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари иштирок этади

Хоразм Ҳудудлараро ҳамкорлик форумига мезбон. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари иштирок этади

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари, вилоят ҳокимлари ўртасида учрашув, етакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилади.


Наманганда IT-парк филиали қурилиши бошланди

Наманганда IT-парк филиали қурилиши бошланди

Давлат раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Наманганда IT Park филиали қурилиши бошланди. Бунинг учун 5,8 минг квадрат метр ер майдони ажратилди. Қурилиш ишлари ишлаб чиқилган бош режа асосида ва маҳаллий ҳокимият идоралари назорати остида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчи Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park) 2019 йил Тошкент шаҳрида очилган эди. У маҳаллий стартап-экотизимнинг ажралмас қисмига айланди ва мамлакат стартап-ҳаракатини янада ривожлантириш учун мақбул шароитлар яратиш имконини берди.


Учқўрғон туманида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг сайёр қабули ўтказилди

Учқўрғон туманида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг сайёр қабули ўтказилди

Уй-жой шароитини яхшилаш, тиббий хизмат, тадбиркорлик учун банк кредити, ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун бино, таълим кредити, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари, коммунал таъминот, моддий ёрдам, бандлик ва бошқа масалаларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарият қисми қабул жараёнида қаноатлантирилди.


Ватан, халқ, оила, қавму қариндош олдидаги масъулият

Ватан, халқ, оила, қавму қариндош олдидаги масъулият

Тарихга назар соладиган бўлсак, бундан 800 йил муқаддам Жалолиддиндек паҳлавон ўғилни дунёга келтирган Ойчечак она фарзандлари қонига кўкрак сути билан бирга юртининг нафасини, меҳр-муҳаббатини, озодликка бўлган буюк соғинчини ҳам сингдира олди. У ўз аллалари билан ўғил-қизини Ватанга фидокорлик, халққа муҳаббат руҳида тарбиялади.


Tepaqiyot Dream Team! NBA дам олади

Tepaqiyot Dream Team! NBA дам олади

Яна бир жиҳат, қизлар бандлигини таъминлаш, уларга ҳунар ўргатиш борасида мактабнинг меҳнат фани ўқитувчиси Ферузахон Абдуллаеванинг меҳнатлари алоҳида таҳсинга сазовор.


Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ислом билим юртида ёшлар билан учрашди

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ислом билим юртида ёшлар билан учрашди

Учрашув жуда қизғин мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Билим даргоҳининг учинчи курс талабаси Назрулло Акрамжонов ёшларда одоб ва ахлоқ тамойилларининг шаклланишида ислом динининг тутган ўрни беқиёслигини таъкидлаб, зеро, ислом дини одоб ва ахлоқ тушунчаси остида ёшларни ҳар томонлама тарбия қилишга катта аҳамият қаратишини айтиб ўтди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мактаб ва коллежларда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида тенгдошга-тенгдош тамойили асосида ўзаро суҳбатларни ташкил этиш таклифини ўртага ташлади. Бу таклиф маъқулланиб, учрашувлар режаси ишлаб чиқиладиган бўлди. 


Наманганда Прокурор, Адлия ва Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари депутатларга ҳисоб беришди

Наманганда Прокурор, Адлия ва Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари депутатларга ҳисоб беришди

Ҳисоботлар юзасидан депутатларнинг фаол иштирокида муҳокамалар ўтказилди. Тақдим этилган ҳисоботлар бўйича депутатларнинг саволларига батафсил жавоб берилди, уларнинг адлия, прокуратура ҳамда ички ишлар тизимларининг вилоятдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.


Мусохон Оппоқов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди

Мусохон Оппоқов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.


5 000 000.

5 000 000. "Маҳаллиада-2020" Спорт ўйинлари логотипи учун танлов эълон қилинади! 

Асосий шартлар: Логотип маҳалланинг катта ижтимоий куч эканини ўзида акс эттириши, спорт ўйинларининг руҳини мужассам этиши, уюшмаган ёшлар орасида оммавий спортни тарғиб этиши ҳамда Наманганнинг гўзал табиати ва бугунги бунёдкорлик ишларини билвосита намоён этиши лозим. Логотипдан лотин ёзувидаги “Mahalliada”, “Namangan”, “2020” сўзлари ўрин олиши керак. Танлов ғолибига 5 миллион сўм миқдорида мукофот пули берилади.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти

Кеча ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вазир ҳамда унинг ўринбосарлари кимлар бўлиши аниқ бўлди.


Биз Twitterда