Ёзёвон тумани ҳокими аралашувидан сўнг тадбиркорга бериб юборилган эски масжид биноси маҳаллага қайтарилди

 
Ёзёвон туманидаги Гулистон қишлоғида ҳашар йўли билан масжид мақсадида қурилган, бироқ адлия идоралари рўйхатидан ўтмагани учун маҳалла томонидан турли ижтимоий мақсадларда фойдаланиб келинган бино, аукцион орқали тадбиркорга сотиб юборилгани маҳалла аҳлининг эътирозларига сабаб бўлди.
Бўш турган бино-иншоот сифатида рўйхатга олиниб, аукционга қўйишдан олдин маҳалла аҳлининг бу борадаги фикри олинмаган.
Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов масаладан хабар топгач, туман секторлари раҳбарлари билан Гулистонга бориб, маҳалла аҳли ҳамда тадбиркор билан учрашди.
Ҳар икки томоннинг муносабатлари эшитилгач, туман ҳокими бинони маҳалла гузари сақлаб қолишни, тадбиркорга эса ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун бошқа бинони олишни таклиф қилди. Ўзаро розилик асосида муаммо дарҳол ечим топди.

Биз Twitterда