Жамият

Енгил автомобилда вилоятлараро йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади

Енгил автомобилда вилоятлараро йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади

Наманган вилоят Транспорт бошқармаси огоҳлантиради:  “Ҳурматли ҳайдовчилар ва йўловчилар бугунги кунда бутун дунёда ва қолаверса, республикамизда коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқатилишини олдини олиш мақсадида енгил автомобил транспортида вилоятлараро йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади”.


ТАЪЗИЯ

ТАЪЗИЯ

Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдурахмановнинг онаси Абдурахманова Саодатхон ая вафот этганлиги сабабли vodiymedia.uz жамоаси ва водий аҳли номидан марҳуманинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдирамиз.


1962 йилда қурилган

1962 йилда қурилган "Нориндарё" кўприги мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда

Бунга 1962 йилда барпо этилган кўприкда кузатилган дарз ва ёриқлар сабаб бўлган. Уларнинг ҳолати йўловчилар ва транспорт учун хавфли кўринишга келиб қолганди. 
Ҳозирда узунлиги 270 метр бўлган кўприк мукаммал таъмирланмоқда. Икки ойдан сўнг якунига етиши айтилаётган таъмирлаш ишларидан сўнг кўприкнинг эни ҳам 2 метрга кенгайиб, йўловчилар учун алоҳида йўлак барпо этилади.


10 июндан Наманган давлат университети ва  Урал давлат тиббиёт университети ҳамкорликдаги қўшма тиббиёт факультетига қабул жараёнлари бошланди 

10 июндан Наманган давлат университети ва  Урал давлат тиббиёт университети ҳамкорликдаги қўшма тиббиёт факультетига қабул жараёнлари бошланди 

2019 йил сентябрь ойида Наманган давлат университети ва  Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда қўшма тиббиёт факультети фаолиятини бошлаган эди. 2019-2020 ўқув йили якуни бўйича факультетнинг 1-курсини 150 нафар  талаба битирди. 
10 июндан қўшма тиббиёт факультетига абитуриентларда аризаларни қабул қилиш жараёнлари бошланди. 


Биологик деҳқончиликнинг Наманган тажрибаси бутун Ўзбекистонга тадбиқ этилади. Мана сизга инновация

Биологик деҳқончиликнинг Наманган тажрибаси бутун Ўзбекистонга тадбиқ этилади. Мана сизга инновация

2019 йилда эса ушбу инновацион биологик деҳқончиликни қўллаш натижасида Уйчи туманидаги “Холис” фермер хўжалигида “Таня” буғдой нави ҳосилдорлиги 80 ц/га тенг бўлди.


Ўзбекистонда янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар: масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади; дастурий-аппарат комплекси яратилади.


Наманган масжидлари ибодатларни бошлашга тайёр

Наманган масжидлари ибодатларни бошлашга тайёр

Вилоятдаги “яшил” ҳудудлар ҳисобланган  Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Косонсой, Поп, Наманган, Чортоқ, Чуст ва  Учқўрғон туманларида жами 119 та масжид фаолияти тикланади. Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Уйчи туманлари “қизил”,  Норин тумани эса “сариқ” ҳудуд тоифасида бўлганлиги сабабли бу ерлардаги масжидлар очилишига ҳозирча рухсат берилгани йўқ. 


Юртдошларни хориждан олиб келишга 20 та чартер рейс ташкилланди

Юртдошларни хориждан олиб келишга 20 та чартер рейс ташкилланди

8 июндан 21 июнгача чартер рейслар жадвали тузилган бўлиб, уни Коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси тасдиқлаган. Унга биноан хорижий мамлакатларга 20 та парвоз амалга оширилади. Жумладан, 11 та рейс Россия шаҳарларига: 8 та Москвага, биттадан Екатеринбург, Қозон ва Новосибирскка. Шунингдек, Дубай, Истанбул, Сеул, Тель-Авив ва Римга рейслар амалга оширилади.


Ишсизлар сони пандемия даврида 2 миллионга яқинлашди

Ишсизлар сони пандемия даврида 2 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.


Сентябрдан Фарғона водийси бўйлаб электропоездлар ҳаракати қўйилади

Сентябрдан Фарғона водийси бўйлаб электропоездлар ҳаракати қўйилади

Фарғона водийси бўйлаб узунлиги 331 км бўлган ҳалқа электропоездлар ҳаракати қўйилади. У Фарғона водийси вилоятларини бир-бири билан боғлайди. Қўқон-Марғилон-Андижон станциялари оралиғи электрлаштириб бўлинган. Айни пайтда Қўқон-Наманган-Андижон станциялари электрлаштирилаётган экан. Бу ишлар ҳам яқин икки ойда якунланади. 


Наманганда Польша билан ҳамкорликда илк қўшма корхона ҳамда Косонсой боғдорчилик институти ташкил этилмоқда

Наманганда Польша билан ҳамкорликда илк қўшма корхона ҳамда Косонсой боғдорчилик институти ташкил этилмоқда

Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил этиб, унинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида 300 гектар боғ ташкил этилади. Шунингдек, польшалик ҳамкорлар билан биргаликда давлат ва хусусий шерикчилик асосида Косонсой боғдорчилик институти ташкил этилиши кўзда тутилган. Режага кўра, улар очилажак олий даргоҳнинг учинчи курсини битирганларидан сўнг якуний тўртинчи босқични Польшада тугаллайдилар. Ўз соҳаларининг малакали мутахассислари бўлиб етишадилар. Бу эса Ўзбекистон боғдорчилик соҳасида туб бурилиш ясашига ишонамиз.


Сўхни ривожлантиришга 500 миллиард сўм ажратилиб, фуқаролар солиқдан озод этилди

Сўхни ривожлантиришга 500 миллиард сўм ажратилиб, фуқаролар солиқдан озод этилди

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади. 1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшиланади. Туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари, юқумли касалликлар шифохонаси, марказий шифохона тиббий асбоб-ускуналар ва махсус реанимобиль билан таъминланади. Мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, йўллар ва ижтимоий объектлар таъмирланади.


Чигиртка офати Ўзбекистонга ҳам кириб келди. ФВВ унга қарши жиддий кураш бошлади

Чигиртка офати Ўзбекистонга ҳам кириб келди. ФВВ унга қарши жиддий кураш бошлади

Чигиртка офати Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Нурота давлат ўрмон хўжалиги Сентопсой бўлими ер майдонларида Нурота, Томди, Учқудуқ ва илмий марказ томонидан экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (ошқовоқ, тарвуз, лавлаги.....) экинларини чигиртка босиб кетган.


Ўзбекистон бўйича 1368, Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди

Ўзбекистон бўйича 1368, Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди

Наманган вилоятидаги “Яшил” ҳудудлари ҳисобланган -  Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Косонсой, Поп, Наманган, Чортоқ, Чуст, Учқўрғон туманларида 8 июндан эътиборан 119 та масжид фаолиятини бошлайди. Ўзбекистон бўйича 1368 та масжид намозхонларни қабул қилади. Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.


Ҳокимларни халқ сайлашини сўралган петиция 10 мингдан ортиқ овоз тўплади!

Ҳокимларни халқ сайлашини сўралган петиция 10 мингдан ортиқ овоз тўплади!

Петиция муаллифининг ёзишича, ҳар бир туман ёки шаҳардан белгиланган миқдорда номзод танлаб, уларнинг энг маъқулини сайлов ўтказиш йўли билан сайлаш керак. Сайланган ҳоким ишини баҳолашни эса яна ўша халқ зиммасида қолдириш мақсадга мувофиқ. Бу борада алоҳида қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур.


Хайрулло Бозоров: Кичик иссиқхоналардан йилига 50 миллион сўмгача даромад олиш мумкин

Хайрулло Бозоров: Кичик иссиқхоналардан йилига 50 миллион сўмгача даромад олиш мумкин

11 гектар майдонда “Фаровон томорқа хизмати” ва “Агроинтенсив  томорқа” МЧЖлар  томонидан 71 та 4 сотихли ва 60 та 8 сотихли, жами 131 та кичик иссиқхона қурилиши бошланди. Ушбу иссиқхоналарда помидор, бодринг, қулупнай ва бошқа харидоргир мева-сабзавотлар экилиши режалаштирилган. Томорқа хизматлари томонидан тайёр кўчатлар етказиб берилади ва етиштирилган маҳсулотлар сотиб олинади. 
“Деҳқонобод” маҳалласида 700 дан ортиқ оила истиқомат қилади. Улардан 23 таси кам таъминланганлар тоифасига киритилган.


Янги лойиҳалар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади

Янги лойиҳалар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади

“Учкўприк” маҳалласида Шайдулло Нуриддинов томонидан 4,5 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида ҳудудда маҳалла гузари, тикувчилик корхонаси, мини-стадион, спорт заллари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилади. 


Газ баллондан муаммо борми? Мурожаатлар сўзсиз ҳал этилмоқда

Газ баллондан муаммо борми? Мурожаатлар сўзсиз ҳал этилмоқда

Одамлар эртага ёки индинга эмас, балки шу бугундан бахтли яшашлари, давлат идоралари биринчи галда фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият олиб боришлари шарт.


Учқўрғоннинг

Учқўрғоннинг "Яшиғ"и: Бир қишлоқда 12 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилмоқда!

Сектор у нима? Бу бир туманни тўртга бўлиб бошқариш. Ҳоким, прокурор, солиқчи ва милиционер ким ўзарга ўз ҳудудини ривожлантиради. Бунда пухта ўйланган мантиқ бор.
Учқўрғон туман прокурори Валижон Мамадалиев бошчилигидаги секторда жами 41,5 миллиард сўмлик 31 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Улардан 17 таси хизмат кўрсатиш, 8 таси саноат, 6 таси қишлоқ хўжалигига таалуқли.


Учқўрғон туманида ғалла ўрим-йиғимига киришилди

Учқўрғон туманида ғалла ўрим-йиғимига киришилди

Учқўрғон туманида бу йил 6890 гектар майдонга ғалла экилган. Давлатга жами 28315 тонна дон сотиш режалаштирилган, бундан 3400 тоннаси уруғлик дон ҳисобланади. 
“Ғуломжон” фермер хўжалигида 40, “Шодлик” фермер хўжалигида эса 44 гектар майдонга ғалла экилган. Ғалла ҳосилини тез ва қисқа муддатларда йиғиштириб олиш учун отрядлар шакллантирилган, зарур техника ва комбайнлар шай ҳолга келтирилган. 


Биз Twitterда