Жамият

(видео+) Вилоят ИИБ: Кеча Наманганда 149 марта карантин қоидалари бузилди, 39 нафар автомашина тортилди

(видео+) Вилоят ИИБ: Кеча Наманганда 149 марта карантин қоидалари бузилди, 39 нафар автомашина тортилди

Ҳудудлар кесимида олиб қараганда, энг кўп қоида бузиш ҳолатлари Наманган шаҳрида – 63 та, Наманган туманида – 21 та, Косонсой туманида – 16 та, Чортоқ туманида – 14 та ва қайд этилди.


(видео+): Наманган ВСЭОМ вирусология лабораторияси – Вазият тўла назоратда!

(видео+): Наманган ВСЭОМ вирусология лабораторияси – Вазият тўла назоратда!

Махсус репортаж: Наманган вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси – Вазият тўла назоратда!


(видео-фото+) Наманган шаҳрида рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда!

(видео-фото+) Наманган шаҳрида рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда!

Уйда қолинг! Наманган шаҳрида рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда!


Наманганда қайд этилган сўнгги 3 та коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича расмий баёнот берилди

Наманганда қайд этилган сўнгги 3 та коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича расмий баёнот берилди

12 мартда Туркия орқали умра зиёратига бориб келгандан сўнг уй карантинида назоратда бўлган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган аёл коронавирус инфекциясига чалинганликда гумон қилиниб, 24 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатувига ётқизилиб, 26 март куни унда коронавирус инфекцияси аниқланганди. Бу фуқаро билан мулоқотда бўлган ва карантин кузатувига олинган 10 нафар фуқарода, жумладан 9 нафар қариндошида ҳамда сурункали касалликлар билан оғриган ва коронавирусга чалиниш натижасида вафот этган онасига қараган патронаж ҳамширасида инфекция аниқлангани аввал расмий маълум қилинганди. 


Наманган вилоятида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 15 тага етди

Наманган вилоятида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 15 тага етди

Мамлакатимизда бугунга келиб коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг сони 158 нафарга  борди. Бу кўрсаткич Наманган вилоятида яна учтага кўпайиб  15 тани ташкил этди.


(видео+) Латвия ва Эрондан Наманганга келган ва кузатувга олинган фуқаролар, карантинни тамомлаб вилоятларига қайтишди

(видео+) Латвия ва Эрондан Наманганга келган ва кузатувга олинган фуқаролар, карантинни тамомлаб вилоятларига қайтишди

Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар мамлакатимиз фуқаролари Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Бугун улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз яшаш вилоятларига мамнуният билан жўнаб кетишди.


Наманган вилоятида коронавирус бўйича вазият тўла назоратда (видео+)

Наманган вилоятида коронавирус бўйича вазият тўла назоратда (видео+)

Наманган вилоятида коронавирус бўйича вазият тўла назоратда


Бозорлар ва озиқ-овқат дўконлари ёпилмайди!

Бозорлар ва озиқ-овқат дўконлари ёпилмайди!

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинаётган чора-тадбирлар вилоят аҳолисининг кундалик эҳтиёжлари учун керакли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни сотиб олиш имкониятини умуман чекламайди. Бу борада ҳеч қандай хавотир ва ваҳимага ўрин йўқ!


Наманган шаҳрида ҳаракатланиш учун бериладиган махсус рухсатнома олиш тартиби

Наманган шаҳрида ҳаракатланиш учун бериладиган махсус рухсатнома олиш тартиби

Мазкур рухсатномалар Наманган шаҳрида қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади/


Наманганда коронавирусга чалинганлар сони 12 тага етди

Наманганда коронавирусга чалинганлар сони 12 тага етди

Бугун 29 март куни тонгда ушбу аёлнинг карантин кузатувида бўлган яна 5 нафар қариндошида ҳамда онасига тиббий хизмат кўрсатиб келган патронаж ҳамширасида, жами 6 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Умра зиёратига борган аёлнинг синглиси, синглисининг келини, акаси, акасининг турмуш ўртоғи, жияни ҳамда тиббий ҳамширанинг коронавирус инфекцияси таҳлили мусбат натижа берди.
Бугунги кунга Наманган вилоятида қайд этилган жами коронавирусга чалиниш ҳолати 12 тани ташкил этмоқда.


Наманганлик таниқли уламо, шайх Умархон домла ҳафизаҳуллоҳ халққа мурожаат қилдилар

Наманганлик таниқли уламо, шайх Умархон домла ҳафизаҳуллоҳ халққа мурожаат қилдилар

“Роббимимиз ризолигини истасангиз, уйда қолинг!”, - дедилар ҳазрат ўз мурожаатларида. Бу мурожаатни тўлиқ тарзда қуйидаги видеолавҳада кўришингиз мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1000 дан ортиқ иштирокчилари томонидан қилинаётган навбатдаги Қуръони карим хатмининг якуний дуосини фахрий устоз Умархон домла қилдилар.
 


Наманганда карантин қоидасини бузганларга 630 та маъмурий иш очилди

Наманганда карантин қоидасини бузганларга 630 та маъмурий иш очилди

27 март кунги маълумотлар бўйича, карантин қоидаларини бузиб ниқобсиз юриш ҳолати Наманган шаҳрида 125 та, Учқўрғон туманида 54 та, Уйчида 38 та аниқланган бўлса, Чуст туманида 6 та, Чортоқда эса 5 та баённома расмийлайтирилган.
Ўзингиз, ота-онангиз, фарзандларингиз учун, келажагимиз учун карантин қоидаларига амал қилинг! Зарурат бўлмаса уйда қолинг!


Наманган шаҳрида 9 кунлик таътил эълон қилинди

Наманган шаҳрида 9 кунлик таътил эълон қилинди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаат қилди. 28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қиламиз. 


Шаҳар ва туман ҳокимлари сайлов билан бошқарувга келиши мумкин

Шаҳар ва туман ҳокимлари сайлов билан бошқарувга келиши мумкин

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд.


Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан

Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан

Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан. Ҳимоя ордери – бу нима? Бу сенинг кафолатинг.
У қандай тартибда берилади? Жабр кўрган аёл ёки бу ҳақида хабардор бўлган учинчи шахс ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади.


Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқаро аниқланди, 72 ёшли аёл вафот этди

Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқаро аниқланди, 72 ёшли аёл вафот этди

Бугун ҳам шуни ташвиш билан қайд этамизки, Туркия орқали умра зиёратига бориб келган Наманган шаҳрида яшовчи 1969 йилда туғилган аёл ўзидан ташқари яна 4 нафар оила аъзосига – онасига, қизига, набирасига ҳамда синглисига коронавирус инфекциясини юқтирган. Энг ёмони, бу аёлнинг юрак касаллиги билан оғриган 72 ёшли онаси коронавирус инфекцияси юқтириш оқибатида кеча тунда сурункали касалликлардан вафот этди.


Шавкат Мирзиёев: Шифокорларнинг ўз касбига садоқати, меҳнати – жасорат намунаси

Шавкат Мирзиёев: Шифокорларнинг ўз касбига садоқати, меҳнати – жасорат намунаси

Барча тиббиёт муассасалари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, 11 та тиббиёт муассасаси ва 97 та сиҳатгоҳ, оромгоҳ ва ётоқхоналар карантинга ихтисослаштирилди.
Ушбу вирусли инфекцияни жиловлаш, тарқалишининг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш мақсадида уй шароитида 80 мингга яқин, стационарда 12 минг нафар фуқаро карантинга олинган.


Наманганда коронавирусга чалинган фуқаро бўйича расмий баёнот берилди

Наманганда коронавирусга чалинган фуқаро бўйича расмий баёнот берилди

Наманган вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси таҳлил натижаларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 1 нафар фуқародан олинган намуналарда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
Олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар жараёнида 1995 йилда туғилган ушбу фуқаро 2020 йил 12 март куни Истамбул-Тошкент ТК-1368 рейси билан Ўзбекистонга келган ҳамда 24 мартгача уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинганлиги маълум бўлди. Ушбу фуқаро тадбиркорлик учун Туркия давлатига бориб қайтганлиги аниқланди.


РАСМИЙ ХАБАР: 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

РАСМИЙ ХАБАР: 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

Наманган вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги тегишли фармойиши билан, 2020 йил 26 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Наманган шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Наманган шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.


"Жуда оғир бўлди": афғон йигити коронавирусни қандай енгди

Sputnik Афғонистон’га берган интервьюда Ҳамиди Эронда коронавирус юқтириб олгани ҳақида сўзлади.
“Мен беш кунга Эроннинг Кум шаҳрига келдим. Ҳиротга қайтгандан кейин, Кумда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилганини билдим”, - дейди Ҳамиди.
Унинг сўзларига кўра, икки кундан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага борди.


Биз Twitterда