Жамият

Халилилло Тўрахўжаев Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди

Халилилло Тўрахўжаев Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди

Халилилло Тўрахўжаев Президентининг Фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.


Наманган шаҳрида Давлатобод тумани қайта ташкил этилади

Наманган шаҳрида Давлатобод тумани қайта ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб турибди. Ташрифнинг иккинчи кунида Наманган шаҳрида филоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Президент ўз нутқида вилоятни ривожлантиришнинг барча жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари йиғилиш иштирокчилари эътиборига, яна бир ташаббусни илгари сурди.


Шавкат Мирзиёев Наманганга йўл олди

Шавкат Мирзиёев Наманганга йўл олди

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.


Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманганда. Вилоятда 3 миллиардлик 14 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда

Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманганда. Вилоятда 3 миллиардлик 14 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда

Ҳозирда Наманган вилояти бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ҳудуд олимлари томонидан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган умумий қиймати 3 271,5 млн. сўмлик жами 14 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 4 таси фундаментал, 9 таси амалий ва 1 таси инновацион лойиҳалардир.


Мухтор Худойқулов - Ўзбек журналистларининг отаси

Мухтор Худойқулов - Ўзбек журналистларининг отаси

Мухтор Худойқулов...Назаримда, биз ўрта ёшдаги журналистлар ҳам у кишининг иккинчи ёки учинчи авлод ўқувчилари бўлсак керак. Демоқчиманки, Худойқулов жуда кўп дарёларнинг сувини ичган одам. Биринчи курсда Мухтор ака муаллифлигида ёзилган "Журналистикага кириш"ни ўқишга "мажбур" бўлганмиз. Негаки, ростанам ўша рисола бизни қайсидир маънода соҳага "олиб кирган", соҳага кирмасдан эса унинг сир-асрорларини ўрганиб бўлмас...


Сиз қотилсиз?

Сиз қотилсиз? "Сардоба"даги ўлимга тез ёрдам эмас юракка, ўпкага санчилган пичоқ сабаб

Бирор мард эркак топилмаганми, ожизани шаҳарни ўртасида қувлаб юрган зўравонни қўлини қайиргани. Хуллас ҳамма айб ўзимизда. Лоқайдликда, “Сен менга тегма, мен сенга тегмай”, қабилида иш тутишимиздадир. Сиз ва биз қотилмиз, бефарқликни ўзимизга касб қилган ҳолда.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали маъмурияти томонидан ушбу ҳолат бўйича ўтказилган текширувда тарқатилган хабар ҳақиқатга зид эканлиги  маълум бўлди.


Поп Фарғона водийсида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини бажарди

Поп Фарғона водийсида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини бажарди

Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 32260 тоннани ташкил этиб, 18 июнь ҳолатига амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди.  Поп туманида жорий мавсумда “Art soft tex clouster” кластер корхонаси таркибидаги 268 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 10490 гектар ер майдонларига уруғ экилган бўлиб, ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 60-65 центнерни ташкил этди.


Олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассислар ёрдам пули ва уй-жой билан таъминланади

Олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассислар ёрдам пули ва уй-жой билан таъминланади

Шавкат Мирзиёев олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларни рағбатлантириш, улар учун бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратиш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди.


Юрган дарё, ўтирган бўйра - Мўғолдаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

Юрган дарё, ўтирган бўйра - Мўғолдаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Янгиқўрғон туманидаги Мўғол маҳалласида бўлиб, ҳудудда тўпланиб қолган масала ва муаммолар билан танишди.  Ўрганишлари давомида маҳалласида ўз ечимини кутаётган 70 дан ортиқ муаммо ва масалалар аниқланди.


Имтиёзли абитуриентлар сони кўпайиб, етти тоифа учун алоҳида давлат грантлари ажратилди

Имтиёзли абитуриентлар сони кўпайиб, етти тоифа учун алоҳида давлат грантлари ажратилди

Ушбу тофадаги абитуриентлар қаторига ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар, қуролли кучлар ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ижтимоий кам таъминланган тоифадаги хотин-қизлар ва Сўх тумани битирувчилари киритилди.


Кўпқаватли уйлардаги барча лифтлар давлат томонидан таъмирланади ва янгиланади

Кўпқаватли уйлардаги барча лифтлар давлат томонидан таъмирланади ва янгиланади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12.06.2020 йилдаги “2021-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 376-сон қарор қабул қилинди.


Наманганда ичимлик суви таъминоти 85 млн. доллар эвазига яхшиланади

Наманганда ичимлик суви таъминоти 85 млн. доллар эвазига яхшиланади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистон Республикасига “Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари канализация тизимларини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 70,0 млн. АҚШ доллари бўлган қарз бериш битими маъқулланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 85,13 млн АҚШ долларини ташкил этади.


Гулнора Каримованинг хориждаги 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот

Гулнора Каримованинг хориждаги 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот

Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри Марашал Манури кўчасидаги «Triplex» турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.


Қабул квоталари тасдиқланди.  Энди Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин!

Қабул квоталари тасдиқланди.  Энди Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин!

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади. Келгуси ўқув йилидан тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди.


Шавкат Мирзиёев: Охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетди

Шавкат Мирзиёев: Охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетди

1943 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти ўтган даврда математик тадқиқотларнинг йирик марказларидан бирига айланган. Бу ерда шаклланган алгебра ва функционал анализ, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика бўйича илмий мактаблар жаҳон олимлари томонидан эътироф этилган.


Аҳолини камбағаллик тоифасидан чиқариш энг муҳим вазифалардан бири

Аҳолини камбағаллик тоифасидан чиқариш энг муҳим вазифалардан бири

Жумладан, ушбу маҳаллада яшовчи Ойгул Маҳмудова 4 нафар фарзандни ёлғиз ўзи тарбияламоқда. Турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг оила вакиллари анчайин қийинчиликни бошдан кечирган. 25 сотих ҳовлида экин-тикин қилинмаганлигини уй бекаси қўли калталик қилаётгани билан изоҳлади. Ҳолат билан танишган вилоят раҳбари ушбу оилага томорқада деҳқончилик қилишлари учун ерни трактор ёрдамида тайёрлаб, картошка экишда кўмаклашиш бўйича топшириқ берди.


Энди банк солиқдан фуқаронинг 12 ойлик даромади маълумотларни олиши мумкин

Энди банк солиқдан фуқаронинг 12 ойлик даромади маълумотларни олиши мумкин

Масалан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тижорат ташкилотларига ҳам солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари тақдим этилиши мумкин. Бунда, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш фақат солиқ тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.


(+фото) Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди

(+фото) Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди

Наманган вилояти Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди. Туманнинг Ғурумсарой қишлоғидаги мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонда (карантин ҳудуди ва шифохонанинг умумий майдони 16 гектарни ташкил этади) барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.


Поп. Сирдарё насос станциясига қўшимча 10 та насос ўрнатилиб, 2000 гектар янги ер ўзлаштирилмоқда

Поп. Сирдарё насос станциясига қўшимча 10 та насос ўрнатилиб, 2000 гектар янги ер ўзлаштирилмоқда

“Сирдарё насос станцияси”да қўшимча 10 та сув насоси ўрнатилмоқда. Айни вақтда бу ерда  муҳандис-технологлар ва уста-қувурчилар томонидан қизғин иш олиб борилмоқда. Келгуси ҳафтада бу ишлар якунига етиши кутилмоқда. Бунинг учун вилоят бюджетидан 2 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Янги насослар ўрнатилиши натижасида Сирдарёдан олинган сув эвазига 1950 гектар янги ер ўзлаштирилади. Шунингдек, 1700 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади.


Наманганлик 102 битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳларга қабул қилинди

Наманганлик 102 битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳларга қабул қилинди

Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларидаги 102 нафар битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳлар талабалигига қабул қилинди.
Хусусан, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабининг 36 нафар ўқувчиси ҳам муддатидан аввал талабалар сафига қўшилишди.


Биз Twitterда