Фарғона ва Пермь ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилди

 
Тошкентда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасидаги "Ўзбекистон-Россия: саноат соҳасидаги мулоқот" форумида Фарғона вилояти ҳамда Россиянинг Пермь ўлкаси ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик битими имзоланди.
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Пермь ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари – ўлка саноат ва савдо вазири Алексей Чибисов томонидан имзоланган битим, савдо-иқтисодий, инвестициялар, инновациялар, таълим, илм-фан, маданият, туризм, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда яқиндан ҳамкорликни кўзда тутади.
Ушбу битим доирасида 2021-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳамда Пермь ўлкаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ҳамкорликдаги лойиҳалар ва тадбирлар бўйича битимга илова шаклида чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Биз Twitterда