Жамият

Наманганлик таниқли уламо, шайх Умархон домла ҳафизаҳуллоҳ халққа мурожаат қилдилар

Наманганлик таниқли уламо, шайх Умархон домла ҳафизаҳуллоҳ халққа мурожаат қилдилар

“Роббимимиз ризолигини истасангиз, уйда қолинг!”, - дедилар ҳазрат ўз мурожаатларида. Бу мурожаатни тўлиқ тарзда қуйидаги видеолавҳада кўришингиз мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1000 дан ортиқ иштирокчилари томонидан қилинаётган навбатдаги Қуръони карим хатмининг якуний дуосини фахрий устоз Умархон домла қилдилар.
 


Наманганда карантин қоидасини бузганларга 630 та маъмурий иш очилди

Наманганда карантин қоидасини бузганларга 630 та маъмурий иш очилди

27 март кунги маълумотлар бўйича, карантин қоидаларини бузиб ниқобсиз юриш ҳолати Наманган шаҳрида 125 та, Учқўрғон туманида 54 та, Уйчида 38 та аниқланган бўлса, Чуст туманида 6 та, Чортоқда эса 5 та баённома расмийлайтирилган.
Ўзингиз, ота-онангиз, фарзандларингиз учун, келажагимиз учун карантин қоидаларига амал қилинг! Зарурат бўлмаса уйда қолинг!


Наманган шаҳрида 9 кунлик таътил эълон қилинди

Наманган шаҳрида 9 кунлик таътил эълон қилинди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаат қилди. 28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қиламиз. 


Шаҳар ва туман ҳокимлари сайлов билан бошқарувга келиши мумкин

Шаҳар ва туман ҳокимлари сайлов билан бошқарувга келиши мумкин

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд.


Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан

Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан

Қўрқма бас! Сен зулмдан кучлисан. Ҳимоя ордери – бу нима? Бу сенинг кафолатинг.
У қандай тартибда берилади? Жабр кўрган аёл ёки бу ҳақида хабардор бўлган учинчи шахс ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади.


Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқаро аниқланди, 72 ёшли аёл вафот этди

Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқаро аниқланди, 72 ёшли аёл вафот этди

Бугун ҳам шуни ташвиш билан қайд этамизки, Туркия орқали умра зиёратига бориб келган Наманган шаҳрида яшовчи 1969 йилда туғилган аёл ўзидан ташқари яна 4 нафар оила аъзосига – онасига, қизига, набирасига ҳамда синглисига коронавирус инфекциясини юқтирган. Энг ёмони, бу аёлнинг юрак касаллиги билан оғриган 72 ёшли онаси коронавирус инфекцияси юқтириш оқибатида кеча тунда сурункали касалликлардан вафот этди.


Шавкат Мирзиёев: Шифокорларнинг ўз касбига садоқати, меҳнати – жасорат намунаси

Шавкат Мирзиёев: Шифокорларнинг ўз касбига садоқати, меҳнати – жасорат намунаси

Барча тиббиёт муассасалари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, 11 та тиббиёт муассасаси ва 97 та сиҳатгоҳ, оромгоҳ ва ётоқхоналар карантинга ихтисослаштирилди.
Ушбу вирусли инфекцияни жиловлаш, тарқалишининг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш мақсадида уй шароитида 80 мингга яқин, стационарда 12 минг нафар фуқаро карантинга олинган.


Наманганда коронавирусга чалинган фуқаро бўйича расмий баёнот берилди

Наманганда коронавирусга чалинган фуқаро бўйича расмий баёнот берилди

Наманган вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси таҳлил натижаларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 1 нафар фуқародан олинган намуналарда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
Олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар жараёнида 1995 йилда туғилган ушбу фуқаро 2020 йил 12 март куни Истамбул-Тошкент ТК-1368 рейси билан Ўзбекистонга келган ҳамда 24 мартгача уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинганлиги маълум бўлди. Ушбу фуқаро тадбиркорлик учун Туркия давлатига бориб қайтганлиги аниқланди.


РАСМИЙ ХАБАР: 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

РАСМИЙ ХАБАР: 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

Наманган вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги тегишли фармойиши билан, 2020 йил 26 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Наманган шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Наманган шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.


"Жуда оғир бўлди": афғон йигити коронавирусни қандай енгди

Sputnik Афғонистон’га берган интервьюда Ҳамиди Эронда коронавирус юқтириб олгани ҳақида сўзлади.
“Мен беш кунга Эроннинг Кум шаҳрига келдим. Ҳиротга қайтгандан кейин, Кумда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилганини билдим”, - дейди Ҳамиди.
Унинг сўзларига кўра, икки кундан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага борди.


Учқўрғонлик Шавкатжон Раҳимов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди

Учқўрғонлик Шавкатжон Раҳимов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди

Прокуратура органларида ўз фаолиятини 1996 йилда Наманган вилояти Норин тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган. 1997-1999 йилларда Норин туман прокуратурасининг терговчиси, 2000-2000 йилларда вилоят прокуратурасининг умумий назорат бўлими прокурори, 2000-2001 йилларда вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларни ижро этиш устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси, 2001-2004 йилларда ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. 2004-2009 йилларда Тўрақўрғон туман прокурори лавозимида фаолият олиб борган. 


Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббусига юлдузлар ва жамоат арбоблари лаббай деб жавоб беришди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббусига юлдузлар ва жамоат арбоблари лаббай деб жавоб беришди

Наманган вилоят ҳокимлиги короновирусига қарши кураш чора-тадбирлари доирасида аҳолига турли услубларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Шу ўринда кўчалардаги осма тарғибот воситаларидаги чорловлар муҳим аҳамият касб этади. 


Ўзбекистон фуқаролиги масалаларига оид янги ахборот тизими жорий этилади

Ўзбекистон фуқаролиги масалаларига оид янги ахборот тизими жорий этилади

Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларни татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларни татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.


Наманган шаҳрида йўловчи ташувчи

Наманган шаҳрида йўловчи ташувчи "Дамас"лар ҳаракати вақтинча тўхтатилмоқда

Наманган вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан вилоят ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш тадбирлари доирасида 2020 йил 23 мартдан бошлаб, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар “Дамас” русумли автотранспорт воситаларининг Наманган шаҳри ҳудудида ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.


Юртимизда тўй-ҳашамлар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинди

Юртимизда тўй-ҳашамлар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинди

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўйлаб касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида, шунингдек мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди.


Наманганлик Жамшид Эгамбердиев АКТ вазири ўринбосари этиб тайинланди

Наманганлик Жамшид Эгамбердиев АКТ вазири ўринбосари этиб тайинланди

Жамшид Эгамбердиев 1982 йилда Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. «Бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2004 йилда бакалавр, 2006 йилда магистр дипломи билан тамомлаган.
Жамшид Эгамбердиев 2017 йилдан шу вақтга қадар «Алоқабанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.


Наманганлик тадбиркорлар мурожаати: Барака савдодаги ҳалолликда бўлади!

Наманганлик тадбиркорлар мурожаати: Барака савдодаги ҳалолликда бўлади!

Наманганлик тадбиркорлар мурожаати: Барака савдодаги ҳалолликда бўлади!


Наманганда янги нефрология шифохонаси иш бошлади

Наманганда янги нефрология шифохонаси иш бошлади

15 нафар тиббиёт ходими фаолият олиб борувчи ушбу хусусий муассасани барпо этиш ва зарур тиббиёт аппаратуралари билан жиҳозлаш учун 6,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бунда тадбиркорнинг 3 миллиард сўм маблағлари билан бирга 3,5 миллиард сўм банк кредити жалб этилди. Биринчи қаватда гемодиализ хизмати жорий қилинган бўлса, иккинчи ва учинчи қаватларда 40 ўриндан иборат шифохона жойлаштирилган.


Халқ депутлари Наманган вилоят Кенгашининг расмий веб-сайти бошлади

Халқ депутлари Наманган вилоят Кенгашининг расмий веб-сайти бошлади

Халқ депутлари Наманган вилоят Кенгашининг расмий веб-сайти – kengash.namangan.uz иш бошлади. Унда Кенгаш ва халқ депутатлари фаолиятига доир барча маълумотлар билан танишиш мумкин.  


Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб эълон қилди.
Минг афсуски, бу юқумли хасталик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кунда юртмизда унга чалинган беморлар сони 15 нафарга етди.
Бу вазият олдиндан тўғри баҳоланиб, Президентимиз топшириғига мувофиқ Республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу боис Ўзбекистонга касалликнинг оммавий кириб келиши ва кенг тарқалишининг олди олинди.


Биз Twitterда