Туризм қўмитаси департамент бошлиғи Бўстонлиқ ҳокими этиб тайинланди

Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳокимликнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Сессия давомида Ахмедов Жўрабек Илхомович туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди.
 

Жўрабек Ахмедов 1983 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. У шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 
Шундан сўнг тумандаги 3 та сектор раҳбарлари ҳам тасдиқланди. Унга кўра:
Саидов Уктамжон Абдуллаевич Бўстонлиқ тумани прокурори,
Шермухамедов Шерзод Абдивалиевич Туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига,
Зокиров Зарифжон Нумонович Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Биз Twitterда