Қамчиқда 4 июнь тонгдаги авария оқибатида 3 нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳодиса соат 05:00 да Наманган вилоятининг Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 227-километрида содир бўлган.
 
 
63 ёшли А.Р. бошқарувида бўлган Sams русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ.нинг бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси ва 26 ёшли Н.Р.нинг бошқарувида бўлган иккинчи Isuzu юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг Sams юк машинасининг кабина қисмида ёнғин юзага келган.
Ҳодиса оқибатида Sams ҳайдовчиси А.Р. ва Isuzu ҳайдовчиси А.Ғ. ҳодиса жойида ҳалок бўлган, иккинчи Isuzu юк автомашинасининг ҳайдовчиси Н.Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Биз Twitterда