Ўзбекистонда 15 июндан "яшил" ва  "сариқ" ҳудудларда боғчалар фаолиятига  рухсат берилмоқда

Ўзбекистонда 2020 йил 15 июндан бошлаб  “яшил” ва  “сариқ” ҳудудларда боғчалар фаолиятига  рухсат берилмоқда.
 
 
Бунда: мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш; 
 мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
 ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши; 
 тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Биз Twitterда