15 июндан "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилмоқда

2020 йил 15 июндан бошлаб  “яшил” ва  “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:
УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига.
Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:
 
 
банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Биз Twitterда