Республика ишчи гуруҳи Наманган вилоятида гендер тенглигини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Наманган вилоятида ижросини ўрганиш учун вилоятга келди.
 
 
Адлия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти вакилларидан иборат ишчи гуруҳ 5 кунлик ўрганиш жараёнларига киришди.
2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Биз Twitterда