Уйчи туманида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди

Уйчи туманидаги “Чуртук” маҳалласида 44-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Муассаса ўз бағрида 90 нафар болажонларни тарбиялаш имкониятига эга. 
 
Боғча ўрнида эски масжид биноси бўлиб, у бир неча йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан қаровсиз аҳволга келиб қолганди. Вилоят бюджетидан 600 млн. ҳамда туман бюджетидан 480 млн., жами 1 миллиард сўмдан ошиқ маблағ сарфланган ҳолда бино ва иншоотлар янгидан қурилди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди.
 
 
Муассаса замонавий кўринишга эга, тарбиячилари малакали педагоглардан иборат. Энг муҳими, бу ердаги шароитлар - болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари юқори талабларга мос. Бу болажонларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.
 
 

Биз Twitterда