"Миробод Юксалиш" фермер хўжалиги 67.5 тонна пахта сотиб, вазифасини адо этди

Наманганнинг Поп ва Мингбулоғида пахта йиғим-терими бошланди. Илк кунда икки фермер хўжалиги режасини бажарди. 20 та замонавий терим комбайнлари жадал ишламоқда.

 
 
Попнинг “Миробод Юксалиш” фермер хўжалиги бир кунда 67.5 тонна пахта сотиб, вазифасини адо этди.
Art Soft Holding  агросаноат кластери юртимиздаги йирик холдинг компанияси бўлиб, Поп ва Мингбулоқ  туманларида 23 минг гектар ерга пахта уруғини тиккан. Агротехник тадбирларни вақтида амалга оширилиши, чоноқларни ўз вақтида, сифатли очилишига замин яратди.
Кластерининг Попдаги жойлашган машина-трактор паркига яқиндагина 20 та янги пахта териш комбайнлари келтирилган. Улар теримга туширилди.  26 миллиард сўмга харид қилинган комбайнлар пахта ҳосилини тез суръатларда ва сифатли териш, энг асосийси, қўл меҳнати даражасини пасайтириш мақсадига хизмат қилади.
 
 
Art Soft Holding  агросаноат кластери таркибида “Art Soft Textile”, “Art Soft Chamanzor”, “Art Soft Promzona”, “Art Soft Nanay”, “Art Soft Bo`ston”, “Art Soft Spinning”, “PapFen” каби йирик корхоналар тўлиқ қувват билан фаолият юритмоқда.
 
 

Биз Twitterда