Ёлғон хабарлар, коронавирус ҳамда Корея яриморолида тинчлик: Бутунжаҳон журналистлари конференциясида долзарб мавзулар муҳокама қилинди

 
2020 йил 14-16 сентябрь кунлари Бутунжаҳон журналистлари конференцияси (World Journalists Conference 2020) бўлиб ўтди.
Корея журналистлари ассоциацияси томонидан дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 95 нафар халқаро журналистлар иштирокида ташкил этилган конференция, коронавирус пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилди.
Уч кун давомида дунёнинг турли қитъаларидан келган журналистлар “Ёлғон хабарларга қарши кураш ҳамда журналистиканинг келажаги”, “Коронавирусга қарши кураш ҳамда унинг тарқалишини олдини олишда дунё мамлакатлари тажрибаси” ва “Корея урушининг 70 йиллиги ҳамда Корея яриморолида тинчлик сиёсати” мавзуларини муҳокама қилдилар.
Конференция ишида иштирок этган ўзбекистонлик ягона журналист Дилмурод Жумабоев, Ўзбекистонда коронавирус тарқалиш ҳолатини олдини олиш ҳамда пандемия шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва иқтисодиётни тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.
 
 
 
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида аҳолини, айниқса ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганига урғу берган Жумабоев, Давлатимиз раҳбарининг “ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмаслиги керак” деган сўзлари пандемия шароитида асосий шиор бўлаётганини таъкидлади.
 
 
Журналистлар, Корея яриморолида барқарор тинчлик ўрнатилиши ҳамда икки Корейс давлатини қайта бирлашиши борасида ҳам якдиллик намойиш этишди.

Биз Twitterда