Сайлов участкасидаги камчиликлар бартараф этилди

Сайлов куни тобора яқинлашиб келмоқда. Шу муносабат билан жойлардаги сайлов участкалари ҳолатини ўрганиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. “Янгиқўрғон ҳаёти” газетасининг 7 декабрь кунги сонида Дилором Йўлдошева имзосидаги “Ечими ҳал бўлмайдиган иссиқлик” сарлавҳали мақола берилган эди. Ушбу журналистик ўрганиш ишида туманнинг Қораполвон қишлоғидаги маданият марказида жойлашган 704-сайлов участкасида овоз бериш кабинаси 4 та ўрнига 3 та қўйилгани, дам олиш ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш хоналари, овоз бериш зали совуқлиги, ҳар қанча ёқилғи ёқилсада хоналарни иситиб бўлмаётгани ҳақида танқидий мулоҳаза юритилган.
 
 
Юқоридагиларни ўрганиш мақсадида Наманган вилоят сайлов комиссияси ва Халқаро матбуот маркази Наманган вилояти бўлими вакиллари мазкур 704-сайлов учаскасида бўлишди. Ўрганишлар натижасида шулар аниқландики, иситиш мосламаси созланиб тузатилгач, ҳар икки хоналар ва овоз бериш залининг исиши яхшиланган. Ҳозирда хоналарнинг ҳарорати 26С иссиқ холатда.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тратиби тўғрисида”ги Низомда яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари 20 дан 1000 нафаргача бўлган сайловчи учун камида 3 та этиб белгиланган. Шуни таъкидлаш керакки мазкур сайловда Янгиқўрғондан қўшимча 6 та сайлов участкаси қўшилганини ҳам инобатга олиш лозим, албатта.  Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз ташриф буюрилган ушбу сайлов участкасидаги тиббий хизмат кўрсатиш хонасида 27 турдаги дорилар ҳамда 18 турдаги тиббий жиҳозлар мавжуд.
Айни пайтда 704-сайлов участкаси ҳудудида 100 ёшдан ўтган 4 нафар нуронийларнинг сайловда иштирок этишлари учун кўчма қутилар тайёрланиб, уларнинг аҳволидан хабардор бўлиб турилмоқда. 
Улуғбек Рўзиматов

Биз Twitterда