Наманган ва Хиросима ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Наманган вилояти делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Хиросима шаҳри мэриясида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамовнинг шаҳар мэри Кадзуми Мацуи билан музокараларида инвестициявий лойиҳалар, илғор технологияларни жорий этиш, илм-фан соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Намангандаги мавжуд инвестицион муҳит, хорижлик сармоядорлар учун яратиб берилаётган шароитлар кунчиқар ўлка вакилларида илиқ таассурот қолдирди.
Шунингдек, музокараларда “Косонсой-Фарм” ҳамда “Наманган” эркин иқтисодий зоналарида биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди.
Жаноб Мацуи Хиросима ва Наманган вилоятидаги мавжуд олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифи билан чиқди. Унга кўра, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Биз Twitterда