Ўсмир булутлар устидаги шарпаларни суратга муҳрлади

Шу йилнинг 15 февраль куни Варшавадан Лондонга учиб кетаётган ўсмир самолёт ойналаридан булутларга боқиб, ғайриоддий ҳодисага кўзи тушиб қолди.
Яхшилаб эътибор бериб қарагач, ёш йўловчи бутутлар устида шарпага ўхшаш фигуралар юрганини кўради. Аввалига буни торнадо деб ўйлайди, лекин ундай бўлиб чиқмайди.
Болакай ғаройиб самовий ҳодисага тикилиб, шарпаларнинг тўрт кишидан иборатлиги, уларни одамга ўхшаб кетишлари ва иккитаси катта, иккитаси кичик эканлигига гувоҳ бўлади. Бундан ташқари шарпаларда қанотга ўхшаш нарсага ҳам кўзига тушади.
«Смартфон орқали ушбу ҳодисани суратга олишга муваффақ бўлдим. Кейинчалик бу суратларим интернет тармоғида тарқаб кетди. Бунақасини кўрамагандим» - дейди сурат муаллифи.
Ўсмир фотографияни акаси ва ота-онасига кўрсатди. Лекин улар у кўрган ҳодисага ишонишмади. Шу боис болакай расмни номаълум учар жисмларни ўрганиш ташкилотига юборди. Мутахассислар эса бунга изоҳ беришга шошилишмаяпти.

Биз Twitterда