Эрон 9 минг кишини коронавирусдан даволади. 41 миллион аҳолини ташхисдан ўтказди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Киёнуш Жаҳонпур, Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 24 минг 811 нафарга етгани,  8 минг 913та  бемор тузалгани ва уйга жавоб олгани, 24.03.2020 ҳолатига  қурбонлар сони  1 минг 934 кишига етганини маълум қилди. 
 
 
Унинг айтишича ҳозиргача Эронда 41 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши кураш ташхислашдан ўтишган.
Коронавирус 190 мамлакатга тарқалган. Охирги маълумотларга кўра,  ҳозиргача дунё миқёсида 424 мингга яқин шахслар коронавирусга мубтало бўлишган ва улардан  109 мингдан ортиғи даволаниб, 19 минг киши ҳалок бўлган.  

Биз Twitterда