Япониянинг Фан ва технология Агентлиги наманганлик талабаларга таълим грантларини ажратади

 
Кунчиқар ўлкада амалий ташриф билан бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси Япониянинг фан ва технология йўналишидаги тадқиқотларига ихтисослашган “Japan science and Technology agency” агентлиги раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Агентлик президенти Мичинари Хамагучи ташкилот фаолияти билан таништириб,  асосан фан ва технологияларни ривожлантириш ҳамда хорижий профессор ва талабалар учун халқаро грант маблағларини ажратиш бўйича иш олиб боришлари ҳақида маълумот берди. 
Учрашув чоғида Наманган вилояти, шунингдек вилоятдаги мавжуд мактаб, коллеж ва академик лицейлар ҳамда олий таълим муассасалари ҳақида батафсил маълумот берилди. 
 
 
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамовнинг ўзаро илмий алоқаларни ўрнатиш, ўқувчи-талабалар учун агентлик томонидан грант ажратиш таклифини жаноб Хамагучи илиқ қарши олди. 
Келишувга кўра, апрель ойига қадар Японияда таълим олиш учун номзод бўлган талабалар рўйхати шакллантирилади.  Агентлик номзодлардан 5 нафарини танлаб олиб, бир ойлик бепул малака ошириш курсларини ташкил этиб беради. 
Ушбу дастур бир йилда икки маротаба амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Биз Twitterда