Сарвар Ашуров «Камолот» раҳбари вазифасини вақтинча бажаради

Article
Сарвар Ашуров Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълумот берилган.
Ташкилотнинг аввалги раҳбари Баҳодир Ғаниев Президент Девонининг ёшлар сиёсати масалалари сектори раҳбари этиб тайинлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.  Ғаниев «Камолот»га 2010 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Сарвар Ашуров 1982 йили Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институтларини тамомлаган.
2013 йилдан «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси сифатида ишлаб келади. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Биз Twitterда