Нозим Ҳусанов Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Article
Нозим Ҳусанов Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимиятлари тузилмасидаги мазкур янги лавозим Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги фармони билан жорий этилган.
Нозим Ҳусанов (1976 йил туғилган) 2016 йилнинг баҳоридан Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
У 2014—2016 йилларда «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси, 2013—2014 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2010—2011 йилларда Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Нозим Ҳусанов Тошкент автомобиль-йўллар институти (1997) ва Тошкент молия институти (сиртқи бўлим, 2002) битирувчисидир.

Биз Twitterда