Наманганда "Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб қувватлаш дастури": сарҳисоб ва режалар

Жорий йилнинг 27 январь куни Наманган вилоят ҳокимлигида маҳаллий бошқарув органларининг ҳуқуқий, техник ва кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш мақсадида амалга ошириб келинаётган БМТ Тараққиёт Дастури “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб қувватлаш дастури, 2-босқич” лойиҳасининг 2016 йилларда амалга оширилган ва 2017 йилда амалга оширилиши режалаштираётган ишлари юзасидан вилоят фаоллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Йиғилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов очиб берди ва нутқ сўзлади.
Лойиҳа раҳбари Дилшод Исроилов лойиҳа томонидан 2016 йилда қилинган ишларни атрофлича ёритиб берди: “Ҳудудларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш” йўналишида Вилоят ягона дарча марказлари фаолиятини узлуксиз таъминлаш мақсадида, Мингбулоқ тумани Ягона дарча марказига фотоэлектрик станция ҳарид қилинди ва ўрнатиб берилди, 6 та туман Ягона дарча марказларига бензин асосида ишлайдиган генераторлар харид қилинди, 4 та Ягона дарча марказларига энг сўнгги русумдаги компьютер техникаси олиб берилди, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Наманган шаҳар ҳокимликларига инфокиосклар ўрнатилди”
2017 йилда лойиҳа доирасида Наманган шаҳрининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджети лойиҳасини ишлаб чиқишда кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимликлари, маъсул ходимлари иштирокида ривожланган давлатларнинг “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуни, “Маҳаллий давлат тўғрисида”ги қонуни, ҳудудий ривожланиш стратегияси, ҳудуднинг ўрта муддатли бюджети ва бошқа масалалар бўйича тажрибаларини ўрганиш мақсадида ўқув сафарлар ташкил қилиниши маълум қилинди.

Биз Twitterда