Мирзиёев Италия президентига ҳамдардлик билдирди

Article
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттареллага Италиянинг марказий қисмида қутқарув хизмати вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради», — дейилади ТИВ ахборотида.
24 январь куни Италиянинг марказий қисмида қутқарув хизмати вертолёти қулагани, ҳодиса оқибатида унинг бортида бўлган барча ҳалок бўлганди.

Биз Twitterда