Жамият

Нурсултон Назарбоев ҳар доим

Нурсултон Назарбоев ҳар доим "Биз қозоқлар ва ўзбеклар – битта халқмиз" деб таъкидлайди!

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ҳар доим "Биз қозоқлар ва ўзбеклар – битта халқмиз" деб таъкидлайди. Бу ерда гап икки халқнинг азалдан қондош ва қардошлиги, урф-одат ва анъаналари муштараклиги, бир оила бўлиб ёнма-ён яшаб келгани ҳақида бормоқда. Биз аждодларимиз анъаналарини давом эттириб келмоқдамиз.


Наврўзингдан айланай юртим!

Наврўзингдан айланай юртим!

 Наврўз - шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғонишининг рамзи, балки қалблардаги меҳр-оқибат, инсонийлик тимсоли ҳамдир. Ота-боболаримиз ушбу байрам туфайли ўзаро низолар ва келишмовчиликларни унутишгани, ёрдамга муҳтож оилалар, якка ёлғиз кексалар, ногиронларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишган.


Қишлоқ хўжалиги ходимларининг ўз байрами бўлади ва у илк бор шу йил декабрда нишонланади

Қишлоқ хўжалиги ходимларининг ўз байрами бўлади ва у илк бор шу йил декабрда нишонланади

Ҳужжатда айтилишича, қонундан кўзланган мақсад қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари учун зарур шароитларни яратиш ва улар меҳнатини муносиб тақдирлашдан иборат.


Ўзбекистон миллий мобиль алоқа оператори UZMOBILE компаниясига Владимир Кравченко раҳбар бўлди

Ўзбекистон миллий мобиль алоқа оператори UZMOBILE компаниясига Владимир Кравченко раҳбар бўлди

Ўзбекистон миллий мобиль алоқа оператори UZMOBILE компаниясига Владимир Кравченко бош директор этиб тайинланди. У шанба куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга таништирилди.


Олимжон Долимов Президентнинг Наманган туманидаги вакиллиги раҳбари этиб тайинланди

Олимжон Долимов Президентнинг Наманган туманидаги вакиллиги раҳбари этиб тайинланди

Президентнинг Наманган туманидаги вакиллиги мудири этиб, узоқ йиллар ички ишлар идораларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган тажрибали ҳуқуқшунос Олимжон Долимов тайинланди.


Наманганда маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар тузишга бошланди

Наманганда маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар тузишга бошланди

Конференцияда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Мамат Ходжаев, туман ҳокими Мухаммадзокир Маматхонов ва тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.


Пенсия ва нафақалар фақат Халқ банки орқали тўланади. Почта орқали эмас

Пенсия ва нафақалар фақат Халқ банки орқали тўланади. Почта орқали эмас

2017 йилнинг июл ойига қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фонди ҳисобидан нақд пулда тўланадиган пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар “Ўзбекистон почтаси” АЖдан Халқ банки бўлимлари ихтиёрига ўтказилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Марказий банкининг матбуот хизмати.


Бугундан эътиборан Ўзбекистонда

Бугундан эътиборан Ўзбекистонда "Ички ишлар органлари" тўғрисидаги қонун кучга кирди!

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни, унинг 49-моддасида белгиланганидек, ОАВда расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, бугун  2017 йил 17 март куни кучга кирди.


Самарқанд ва Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

Самарқанд ва Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Самарқанд ва Бухоро вилоятларига прокурор тайинлаш бўйича буйруқ имзолади.  Ҳар икки номзод вилоятлардаги прокуратура коллегияси раислари томонидан тасдиқланган.


Профессор Маткаримов Наманган вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Профессор Маткаримов Наманган вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Пахриддин Маткаримов Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу лавозим жорий этилганидан бери вакант сақланиб келаётганди. Душанба, 13 март куни ҳокимлик соатида Маткаримов вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва жамоатчиликка таништирилди.


 Мирзиёевнинг янги матбуот котиби Асаджон Ходжаев ҳақида нималарни биламиз?

 Мирзиёевнинг янги матбуот котиби Асаджон Ходжаев ҳақида нималарни биламиз?

ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган, шу билан бирга эндиликда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати раҳбари ҳисобланган Асад Ходжаев  бунга қадар бош вазир ижро этувчи аппарати раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.


Тошкентда

Тошкентда "қора бозор" "қирол"лари қўлга олинди

Ҳаммаси жуда тез юз берди. Март ойида Ўзбекистон “қора бозор”ларида АҚШ доллари кескин кўтарилиб кета бошлади. 14 март куни эса бу кўрсаткич 8 000 сўмга чиқаёзди. Саррофлар қўлларидаги валютани сотмасдан, долларга бўлган эҳтиёжни сунъий равишда оширдилар. Бунинг натижасида эса бозордага товарлар нархи ҳам кўтарилиб кетгани сир эмас.


Схема ўрнига қўшқатор. Наманган 2017 йилда пахта режасини бажаради!

Схема ўрнига қўшқатор. Наманган 2017 йилда пахта режасини бажаради!

Чигит экишни 20 мартдан бошлаб 10 апрелда тугатиш кўзда тутилган. Айни кунларда вилоятда режадаги 47 минг 561 гектар майдонга пушта олиш ва яхоб бериш, 37 минг гектарга яқин ўз намига экиладиган контурларда тупроқ намлигини сақлаб туриш учун бороналаш ишлари қизғин давом этмоқда.


Мирзиёев бугун янги қарор имзолади

Мирзиёев бугун янги қарор имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 март янги қарорга имзо чекди.


Электрон ҳукумат бюрократия кушандаси

Электрон ҳукумат бюрократия кушандаси

Электрон ҳукумат бу ҳукуматнинг тўлиқ шакли эмас, балки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб, давлат ахборотлари ва хизматларини кўсатиш фаолиятидир. Бу тизим давлат тузилмаларини бошқаришни, давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш орқали бизнес-жараёнларни самарали ривожлантиришни таъминлайди.


Қуш уясида кўрганини қилади ёҳуд «Башаранг қурсин, ҳадеб пул сўрайверасанми?»

Қуш уясида кўрганини қилади ёҳуд «Башаранг қурсин, ҳадеб пул сўрайверасанми?»

Хаёл билан бўлиб таниш дарвоза олдига келганимни ҳам сезмабман. Эшик очиқлигини кўриб, ичкарига йўналдим. Шу пайт ичкаридан она билан боласининг ўртасидаги можарога дуч келдим. Бирпас нима қиларимни билмай тўхтаб қолдим. Уларнинг гаплари аниқ-тиниқ қулоғимга кирарди.


Учкўприклик мансабдорлар. Бировни синамоқчи бўлсанг, амал бериб кўр

Учкўприклик мансабдорлар. Бировни синамоқчи бўлсанг, амал бериб кўр

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида икки мансабдорнинг лоқайдлиги оқибатида содир бўлган қинғир ишлар атрофлича кўриб чиқилди. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди


Водий журналистлари Андижонда: жамоатчилик назорати ва ОАВ

Водий журналистлари Андижонда: жамоатчилик назорати ва ОАВ

Тадбирда жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, бу борада соҳа ходимларининг касбга оид билим ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.


Наманган вилояти делегацияси Свердловскка боради: Хайрулло Бозоров ва Евгений Куйвашев ўзаро ҳамкорлик борасида музокара ўтказишади

Наманган вилояти делегацияси Свердловскка боради: Хайрулло Бозоров ва Евгений Куйвашев ўзаро ҳамкорлик борасида музокара ўтказишади

Ташриф чоғида Наманган делегацияси вакиллари Россиянинг ривожланган субъектларидан бири ҳисобланган Свердловскнинг иқтисодий имкониятлари билан танишадилар. Соҳавий ҳамкорлик келишувлари имзоланиши кутилмоқда. Ташриф чоғида Хайрулло Бозоровнинг вилоят губернатори Евгений Куйвашев билан учрашуви ўтказилади.


Пўсти, илдизию меваси шифо - Анор

Пўсти, илдизию меваси шифо - Анор

У ҳўл мева сифатида ҳам, мураббо кўринишида ҳам шифобахш ҳисобланади . Анор ўз таркиби ва фойдали хусусиятларига кўра шу даражада ноёбки, уни ҳам тиббиётда, ҳам косметологияда қўллашади.


Биз Twitterда