Мирзиёев бугун янги қарор имзолади

Article

 

2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини

2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 

2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин; 

2017 йил 20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш.Мирзиёев 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 16 март

Биз Twitterда