НамМТИ аттестациядан муваффақиятли ўтди, НамМҚИ ва НамДУ шартли ўта олди холос

 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2018-2019 ўқув йилида Республика олий таълим муассасалари аттестацияси натижаларини эълон қилди.
Натижаларга кўра, Наманган вилоятидаги олийгоҳлардан фақат Наманган муҳандислик-технология институти аттестациядан муваффақиятли ўтган.
Наманган давлат университети ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институтлари шартли равишда аттестациядан ўтишди. НамДУда 36 та йўналишдан 9 тасида, НамМҚИда 22 та йўналишдан 5 тасида таълим сифати аттестацияда қўйилган талабларга жавоб бермаган.

Биз Twitterда